
9-11-августда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНWТО) ҳамда Халқаро конференсиялар ва конвенсиялар ассоциацияси (ИCCА) мутахассислари иштирокида давлат идоралари ва хусусий сектор вакиллари учун тренинг ва маҳорат дарслари ўтказилди.
Ушбу маҳорат дарсларидан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ўтказилаётган бизнес тадбирларини янада юқори савияга кўтариш, Ўзбекистоннинг МИCЭ туризми салоҳиятини янада ошириш ва ундан даромад олишни кўпайтириш бўйича жаҳоннинг энг илғор мутахассислари тажрибаларини ўзлаштиришдан иборат. Маҳорат дарслари иштирокчилари УНWТО академияси ва ИCCА мутахассислари томонидан тақдим этиладиган амалий машғулотлар орқали бепул тренингларда қатнаниш ва ўз соҳаларида тадбирлар ўтказиш бўйича зарур билим ва кўникмаларини кенгайтириш имкониятига эга бўлади.
Сўнгги вақтда МИCЭ туризм иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларидан бири бўлиб, мамлакатлар ривожига бевосита ва билвосита таʼсир кўрсатмоқда. Ўзбекистоннинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, бу ерда ҳам МИCЭ туризми салоҳиятини етарли даражада ривожлантиришга эʼтибор қаратила бошланди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси МИCЭ туризмининг мақсадли вазифалари ва халқаро тажрибаларидан келиб чиқиб, 2019-2025-йилларда Ўзбекистонда МИCЭ туризмни ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш, стратегия ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, мамлакатда МИCЭ туризмни ривожлантириш билан боғлиқ алоҳида давлат муассасаси (Қўмита қошида) ташкил этиш, МИCЭ туризмини ривожлантириш учун мамлакатнинг ҳудудларида зарур инфратузилмаларни яратиш, Халқаро конгресс ва конференсия ассоциацияси (ИCCА) билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий ишларни олиб бормоқда.
Шуни алоҳида таʼкидлаш жоизки, сўнгги йилларда жаҳон миқёсида ўтказилаётган халқаро тадбирлар, айниқса, фестивал, конференсия ва конгрессларнинг кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Глобал мавзуларни қамраб олган халқаро ажуманларда минглаб мутахассислар, олимлар, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этмоқда.
5 минг кишилик конференсияни кўз олдимизга келтирайлик: 25 та йирик самолёт тўла турист бир вақтда мамлакатимизга ташриф буюриши, 3-5 кун давомида уларнинг юртимизда қолиши, овқатланиши, транспортда юриши, улар иштирокида кўнгилочар тадбирлар уюштирилиши, совға ва бошқа буюмлар харид қилиши ва ҳ.к. Худди шу каби юқори даражада ташкил қилинадиган кенг миқёсдаги фестивал, ярмарка, ЭХПО ва бошқа тадбирлар ҳақида ҳам шундай таҳлил ўтказиш мумкин. Юқорида таʼкидланганидек, мазкур йўналиш, яъни МИCЭ туризм юқори малакали кадрларни, жаҳон стандартларидаги хизматларни, бу борадаги халқаро тажрибани ўзлаштириш ҳамда миллий колоритга уйғунлаштиришни талаб этади. Таʼбир жоиз бўлса, дунёни лол қолдира оладиган ташкилотчилик санʼати намойишини тақозо қилади. Шу жиҳатдан ҳам бу масалада Халқаро конгресс ва конференсия ассоциацияси (ИCCА) билан ҳамкорлик юксак аҳамият касб этади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбариятининг 2019-йил май ойида Хорватиянинг Загреб шаҳрига ташрифи жараёнида УНWТО ва ИCCА ташкилотлари мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар самараси ўлароқ ушбу нуфузли халқаро ташкилот вакилларининг мамлакатимизда тренинг ва маҳорат дарслари ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. ИCCА ташкилоти дунёдаги энг нуфузли тадбирлар ташкилотчиларини ўзида бирлаштирган халқаро ташкилот. Мазкур ташкилот вакилларининг биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюриши ва тегишли тренинглар ўтказиб, соҳа сирларини мамлакатимиздаги ҳамкасблари билан ўртоқлашиши соҳа вакиллари учун беқиёс маҳорат мактаби бўлиши шубҳасиз. Мана шу тажриба алмашинувининг натижасида мамлакатимизда ҳам йирик халқаро конгресс ва конференсияларни ташкил этиш, бу соҳада янада илгарилашга эришиш учун замин ҳозирланишига умид қилиш мумкин бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
