
Юртимизда, халқимиз ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳар қанча гапирсак, ҳар қанча фикр билдирсак оз. Биргина кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг натижалари бугун нафақат халқимиз томонидан, балки халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф билан тилга олинмоқда.
Қувонарлиси, кейинги йилларда соҳани янада ривожлантиришга кенг йўл очиб берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтарди.
– Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга кенг имконият яратилиши ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши таҳсинга лойиқ, – дейди “Тошкент резина” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Дурбек Исломбеков. – Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка эркинлик бериш, улар фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга алоҳида урғу берилган.
Таъкидлаш жоизки, “Тошкент резина” корхонаси яқинда пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида бўлиб ўтган халқаро кўргазмада иштирок этди. Ушбу нуфузли тадбирда юртимиз ҳамда хориждаги кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
– Ушбу кўргазма биз каби ишбилармонлар фаолиятини янада ривожлантириш, ишлаб чиқараётган маҳсулолтларимизни кенг оммага таништириш учун айни муддао бўлди. Энг муҳими, кўплаб маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан фойдали битимлар имзоладик, – дейди “Тошкент резина” корхонаси директор ўринбосари Равшан Муҳиддинов.
Ушбу корхона халқ хўжалигининг барча тармоқларига керакли бўлган резина маҳсулотларини етказиб беради. Тайёр маҳсулотларнинг сифати, ҳамёнбоплиги, фойдаланишдаги қулайлиги кўплаб ҳамкорлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Бу эса корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти пухта режа асосида олиб борилаётганини кўрсатади.
Айтиш керакки, Сергели туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, айниқса, “Тошкент резина” корхонаси аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда. Корхонанинг барча ходимлари яратилаётган имкониятлар ва давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга билдирилаётган юксак ишончни оқлаб, юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишаётир.
Бу ерда ишчи-ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қолаверса, тумандаги коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи ҳам тўғри ташкил этилган.
Айниқса, Қурбон Қурбонов, Ботир Тожибоев, цех бошлиғи Адҳам Мансуровлар ёш ходимларни ишлаб чиқариш фаолиятига мослашишига катта кўмак бермоқда. Ишхонада ишчилар учун махсус кийим-кечаклар ва бепул овқатланиш ташкил қилинган.
Шунингдек, корхона томонидан ҳомийлик ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Жумладан, Паралимпия спортини ривожлантиришга, пойтахтимизнинг Сергели тумани ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилувчи кўплаб кексаларга ва Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига доимий равишда ёрдам бериб келинаётгани ушбу хайрли ишларнинг амалий ифодасидир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 7 январь куни прокуратура соҳасининг бир гуруҳ ходимлари билан учрашувда “Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади. Тадбиркор банкдан кредит олса, уни фоизи билан тўлайди. Шунга қарамасдан таваккал қилиб, ҳузур-ҳаловатидан кечиб, бор имкониятини, маблағини хавф-хатарга қўйиб, ўз иши учун кеча-кундуз жонини бериб ишлайди. Шу йўл билан нафақат ўзини, оиласини, балки эл-юртини ҳам боқади. Шу маънода тадбиркор – бу ҳақиқий фидойи инсон. Мен бундай одамларни, лоақал иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман”, дея таъкидлаган эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
ИқтисодАЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва и
СаломатликБурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик, бош оғриғи... Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?
«Соғ бўлинг!» Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянинг бирор кўриниши билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит т
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
