Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тошкент – меҳмондўст шаҳар

01.04.2017
40 марта ўқилди
Тошкент – меҳмондўст шаҳар

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Олмазор тумани кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги 326-умумтаълим мактабида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ўтказилган фестиваль шундай номланди.

Ёшлик талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Олмазор тумани кенгаши раиси Ш.Муҳамедов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида миллий-маданий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизни улуғлаш, уларни ёшлар ўртасида тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Халқимизнинг боқий қадриятларини мужассам этган Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган фестивалда “Оқ теракми, кўк терак?”, “Арғимчоқ” ва бошқа жамоавий ўйинлар ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, миллий қадриятлари акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

– Бугунги фестивалда маҳорат ва истеъдодимизни синовдан ўтказиш билан бирга, қадимий миллий ўйинларимиз ҳақидаги билим ва тасаввуримизни янада бойитдик, – дейди фестиваль иштирокчиси, Олмазор туманидаги енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳанифа Холмирзаева. – Биз гуруҳимиз билан бирга кўҳна Хоразм вилоятининг миллий таомлари, урф-одатлари, қадриятларини намойиш этдик.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681