Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Томорқадаги гулзор

17.11.2017
64 марта ўқилди
Томорқадаги гулзор

Юртимизда аҳолининг кўпчилиги шахсий томорқа ерларига эга. Ундан унумли фойдаланиб, турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган ва бунинг ортидан мўмай даромад топаётган оилалар ҳам талайгина.

Бинобарин, ушбу машғулот ҳар томонлама фойдали бўлиб, аввало, рўзғорга катта наф келтиради. Бунинг исботини томорқачилик билан мунтазам шуғулланиб келаётган юртдошларимиз мисолида кўриш мумкин.

Қарши шаҳридаги “Чармгар” маҳалласида яшовчи Акмал Раҳматовнинг хонадони ҳам бугун кўрган кўзни қувнатади. Ҳовлининг ўртасидаги томорқа ери 3 сотихга етади. Кунлар совий бошлаганига қарамасдан, ҳамма ёқ яшилликка бурканган. Томорқанинг бир бурчида қаторлаштириб экилган гуллар қийғос очилган. Билсак, оила аъзоларининг гулга қизиқиши шунчаки ҳавасга эмас экан. Сал нарида қўр тўкиб турган, усти очиқ иссиқхонанинг ичи тўла гул. Ерда ўстирилаётгани ҳам тувакда парваришланаётгани ҳам бор.

– Гулларнинг турини санаб кўрмаган эканмиз, – дейди уйнинг кексаси, 90 ёшдан ошган Гулнора Уздемникова. – 50 хилдан ошса керак. Номлари эсимда кўп ҳам қолавермайди. Кала, хризантема, герань каби гулларимиз бор. Бу машғулотга ёшлигимдан қизиққанман. Битта томир топсам ҳам, ерга экаман. Бу хислатим фарзандларимга, набираларимга ҳам ўтган.

Оила аъзоларининг айтишича, гулчилик ҳозирда даромадли фаолиятга айлантирилган. Сўраб келганларга хонадоннинг ўзидан гул сотилади. Дўконларга тарқатилади. Гулларни кўпайтириш ҳам томорқанинг ўзида амалга оширилади. Баъзи гуллар ниҳоли, уруғидан экилса, қолганлари пиёзи ёки томиридан парваришлаб кўпайтирилади. Хонадон соҳиблари ерни йил давомида бўш қолдирмасликка ҳаракат қилишади. Қишда очиқ жойга уруғ қадаб кўкатлар етиштиришса, бу вақтда иссиқхонада гулларни ўстириш давом эттирилади. Томорқа эгалари қилаётган меҳнати ўзларига ҳам завқ бағишлаётгани, ҳам фойда бераётганидан хурсанд бўлишади.

Теглар:#2017/46

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022977
МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДАИқтисод

МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини

05.06.2024976