Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Томоқ оғриғини бартараф этиш учун оддий муолажалар

26.06.2016
176 марта ўқилди
Томоқ оғриғини бартараф этиш учун оддий муолажалар
  • Томоқ оғриғини қолдириш мақсадида бир стакан сувга бир чой қошиқ ичимлик содаси, тўрт қошиқ туз, тўрт томчи йод тиндирмаси (йод настойкаси) солиб аралаштирилади ва оғизга солиб ғарғара қилинади.
  • Ерқалампир илдизларини майдалаб ундан дамлама тайёрланади. Сўнг у билан томоқ чайилиб ғарғара қилинади.
  • Хантал (горчица) суви билан оғиз бўшлиғи ғарғара қилинадиган бўлса, томоқ оғриғидан фориғ бўлинади.
  • Нилуфар илдизидан озгинасини оғзингизга солиб турсангиз ҳам томоқ оғриғидан қутуласиз.
  • Маймунжон баргларидан 4 чой қошиқ олиб, унинг устига 2 стакан қайноқ сув солиб, идишнинг қопқоғи ёпилган ҳолда бир соат давомида дамланади. Илиқ ҳолида шарбатдан ярим пиёла миқдорида тўрт маҳал ичилади.
  • Бир чимдим аччиқтош сувда эритилиб, илиқ ҳолда томоқ ғарғара қилиб турилса, тез орада томоқ оғриғи тўхтайди.
  • Томоғи оғриганда бемор мойчечак (ромашка) ҳамда қончўп (чистотел) аралашмасидан қуюқ дамлама тайёрлаб, илиқ ҳолда оғизни чайиб, ғарғара қилиб турса, томоқ оғриғи бутунлай тўхтайди.
  • Саримсоқнинг бош пиёзини бир кеча – кундуз сиркада ҳўллаб, ўша сирка билан ғарғара қилсангиз ҳам бу дарддан дарров қутуласиз.
  • Маржон дарахтининг баргларини қайнатиб, ғарғара қилинса яхши фойда беради.
  • Бош пиёзнинг майдаланган қуруқ пўстлоғидан 3 чой қошиқ олиб, 1 стакан қайноқ сув билан 4 соат дамланиб кейин сузилиб, шарбати билан оғиз чайилиб, ғарғара қилинса томоқ оғриғидан қутулади.
  • Муртак безлари яллиғланиш арафасида бўлса, тозаланган керосинга пахта пиликчасини намлаб, томоққа ҳар ярим соатда суртиб туриладиган бўлса, бир кунда дарддан фориғ бўлади.
  • Анжирни сувда қайнатиб, суви билан ғарғара қилинса, тил шишларини йўқотади.
  • Анжир меваларининг қайнатмасидан ичиб турилса, муртак безларининг яллиғланишига хотима беради.
  • 1 қошиқ борат кислотасини 1 стакан сувда эритиб, илиқ ҳолда томоқ ғарғара қилиб турилса, тез орада томоқ оғриғи тўхтайди.
  • Сунбулни қайнатиб, суви билан оғиз чайилса, оғиз ичидаги яра – чақаларни тузатади.
  • Агар оғзингиғда ёмон ҳид бўлса, саримсоқ ва қалампирмунчоқни эзиб, асалга аралаштириб истеъмол қилинг.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592