Алишер Навоийнинг бебаҳо сўзлари инсоннинг руҳий тарбияси, умуман, ҳар қандай одамнинг маънан камол топиши учун ёрдам беради. Ҳар бир давр ўқувчиси аллома шоир асарларидаги ҳикматларни, ҳикоят ҳамда ривоятларни, тарихий ва фалсафий маълумотларни ўқиб ўзига озуқа олади.
Шоирнинг:
“Ки ҳар ким аён этса яхши қилиғ,
Етар яхшилиқдин анга яхшилиқ”,
каби мисраларидан эзгуликни ўрганади. Агар одам “яхши қилиқ қилса, албатта, яхшилик кўради” деган халқона, содда, аммо улкан бир ҳақиқат ифодасини тушуниб етади.
Алишер Навоийнинг насрий асарлари моҳиятига ахлоқий масалалар чуқур сингдирилган. Дейлик, ёлғончиликнинг зарари, тўғри сўзнинг фойдасига урғу берилади. Ёлғончининг сўзига бошида одамлар ишониши мумкин. Аммо бу ҳолат фош бўлгандан кейин унинг эл ичида ҳурмати қолмайди. Ҳақ сўзни гапирувчи кишининг мартабаси эса орадан вақт ўтгани сари юксалиб боради.
Ҳазрат Навоий тарбиянинг шу томонига диққат қаратиб, “Ҳайрат-ул аброр” достонида бир ривоятни келтиради:
Маълум бўлишича, узоқ ўтган замонда бир шоҳ уйининг ўртасида устунли бир кўшк қуришга киришибди. Хизматчилари янги уй учун устунга муносиб, тик ўсган оғоч-дарахт излашибди. Излаб охир бир кун топишибди. Қарашса, унинг эгаси бир қари момо экан. Дарахтини кесиш учун ўн баравар, юз баравар ва ҳатто минг баравар пул таклиф этишса ҳам, эгаси, яъни кампир кўнмабди. Хизматчилар унга ёғоч оғирлигича келадиган олтин бериб, кампирдан базўр дарахт ёғочини сотиб олишибди... Охири кўшк ҳам қуриб битирилибди. Кампирдан олинган ёғоч устун кўшкни безатибди.
Орадан анча вақт ўтибди. Бир куни ўша иморат ёнидан ўтаётган кампир қадрдон “дарахт”ини қучоқлаб йиғлабди. Сўнгра шукрона айтиб: “Сен тўғри ўсганинг учун ўзингни ҳам, мени ҳам тиллога кўмдинг”, дебди...
Алишер Навоийнинг турли асарлари таркибида бунга ўхшаш ҳикоятлар кўп. Улар ҳар қандай ёшдаги ўқувчини ўйлантиради; ёш авлодни маънавият кўшкига олиб киради. Маърифатга чорлайди. Ҳазрат Навоийдан мерос қолган одоб-ахлоқ хазинасидан баҳраманд бўлиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
