
Тоғлар… Тоғлар ҳақида қанчадан-қанча ривоятлар-у, асотирлар битилган. Уларнинг виқор билан, қад ростлаб туришининг ўзи бир мўжизадир. Шу туришида неча минг йиллик сирларни бағрига яширган. Ибтидоий даврда ғорлари бошпана вазифасини ўтаган. Олам яралгандан буён инсониятга беминнат хизмат қилиб келади. Башарият ҳам унинг бойликларидан хоҳлаганча, керагидан ортиқ фойдаланди ва фойдаланмоқда... Азим тоғлар эса, бундан оғринмай:-ъъБарчаси сизлар учун. Мен одамлар яхши яшашлари учун яратилганманъъ, деб, жилмаяётгандек гўё… Оила, иш ташвишлари билан бўлиб, кунлар, ойлар, ҳаттоки йиллар бир зумда ўтиб кетади. Шундай кунларнинг бирида ҳаммасига қўл силтаб, ҳордиқ чиқаргингиз, дунё ташвишларини унутадиган, болалик пайтингизни ёдга соладиган ерларга боргингиз келади… Ҳаёлингизга тоғга бориш фикри келади. Кетар экансиз, йўлдаёқ қалбингизни ўзгача ҳаяжон эгаллайди… Машина ойнасидан йўлларни кузата туриб, бепаён кенгликларда ялангоёқ югургингиз, қўл етмас тўларни қучгингиз келади… Жисмингиздаги ҳорғинликка қўшилиб, руҳингиздаги чарчоқ ҳам сизни тарк этади. Ўзингизни қушдек енгил сезасиз… Ҳудди ҳозир учиб кетасиз-у, бургут мисол баландликларни забт этасиз… Бу гўзаллик кўзингиздан-қалбингизга сингади. Энди сиз фақат эзгулик учун яралганлигингизга амин бўласиз. Ўтаётган кунингизга шукрлар қиласиз. Кимнидир ранжитган бўлсангиз, ўша одамдан узр сўрагингиз,:-ъъБу дунё омонат-ку, кел кечирақол, ундан кўра беш кунлик ҳаётда табиат мўжизаларидан баҳраманд бўл, шунда қалбингда гина-кудуратга ўрин қолмайди…ъъ, дегингиз келади. Тоғнинг мусаффо ҳавоси бор ғуборларингизни чиқариб юборади. Кўзларингизни юмиб, ўпкангизни тўлдириб нафас олган чоғингиз еттинчи осмонда учиб юргандек бўласиз… У ердан қайтаётиб, сиз учун унитилаётган нарсаларни-сокинлик, болалик, қувноқлик, самимийлик, бағри кенглик ва қалбингизда лиммо-лим бўлган яхшиликни олиб кетаётганингизни тушунасиз… Энди сиз гўёки бошқа шахсга айландингиз… Дарҳақиқат, табиатни севган одамнинг қўлидан ёмонлик келмайди. Биз ҳам табиатни севайлик, унинг бизга инъом этган неъматини суистеъмол қилмайлик… Фақат ўзимизни эмас, келажак авлодни ҳам ўйлайлик. Фоний оламда бир-биримизни дилимизни оғритмайлик, кибр-у ҳавога берилмайлик… Ахир, тоғларга боқинг, асрлар оша яшаб келишаётган бўлса-да, камтардирлар. Бизларга қараб:-ъъАждодларингиз каби сиз ҳам эртага келажак учун ўтмишга айланасиз, шунинг учун ўз ҳаётингизни пароканда қилманғъ, дея жон куйдириб насиҳат қилаётгандек…
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
