Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тўлқинжоннинг бобоси

14.06.2013
56 марта ўқилди
Тўлқинжоннинг бобоси

Эрта тонгдан қишлоқ этагига туташ адир томон отланган Нортожи бобонинг ёнида бораётган набиралари То'лқинжон, Олимжон ва Камолиддиннинг қувончи бир олам. Чунки улар ҳар йили ёзги таътилда борадиган адирдаги қо'ра томон йўл олишганди. Ахир қо'й-қо'зиларини адирга яйратиб қо'йиб, шарқираб оқаётган катта ариқдаги муздек сувда чо'милиш уларнинг жони дили эди-да. Нортожи бобо чорва тилини яхши билади. Бу борада камдан-кам кишилар унинг олдига туша олади. Шу боис қишлоқда уни катта-ю кичик бирдек ҳурмат қилади. Бобо фарзандларини о'қитиб эл корига ярайдиган қилиб тарбиялаган бо'лса, энди набираларини г'амини ейди. Уларни ҳалол меҳнатга о'ргатиб, панду насиҳат қилишдан асло чарчамайди.

Мана икки йилдирки, ёзги та'тил бошланди дегунча набиралари То'лқинжон, Олимжон ва Камолиддинни олиб адирдаги қо'раси томон ошиқади. Болалар ҳам бобосининг со'зидан чиқишмайди. Айниқса, То'лқинжон ҳаммадан ҳам ко'проқ бобосига парвона бо'лгани бо'лган. Унинг нима учун? – деган адоқсиз саволларидан Нортожи бобо гоҳида мийиг'ида кулиб қо'яди. Бугун ҳам шундай бо'лди, болалар эндигина қуёш уфқдан бо'йлаган кези аллақачон отарни яйловга ёйган бобосига ко'маклашмоқда. Улар ҳам худди боболари сингари о'т мо'л-ко'л бо'лган о'нгирларни топиб, иложи борича қо'йларни о'ша томонга ҳайдаб боришди. Кун тиккага келиш арафасида эса "қурр-ре-қу-рре"лаб қорни то'йган отарни, қо'рага қамашди. Со'нгра янтоқ чопиш бошланади. Айни туш пайти чопилган янтоқнинг тикани қо'лга унчалик санчилмайди. Чунки, уларнинг танаси кун тиг'ида анча юмшоқ бо'лади. Қо'лидаги кетмони билан уюм-уюм янтоқларни чопиб бир тарафга ётқизиб қуритишга қо'яётган бобонинг ортидан набиралар ҳам кичик кетмончаларида ишга киришадилар. Уларнинг г'айрати жо'шиб, ким о'зарга ишлашарди.

Адир қо'йнидаги самарали меҳнат шукуҳи, тушлик ҳам, муздек сувда чо'милиш ҳам болаларга бир олам завқ баг'ишлайди. Кечга томон қо'ра ёнидаги чайлага қайтаётганларида болалардан ортда қолган То'лқинжон бобосига қараб:

– Бобожон жамиятга фойда келтириш дегани нима о'зи, мен ҳам фойда келтирсам бо'ладими? - деб яна саволини бошлади.

– Ҳм-мм, оббо билаг'оней, сен шусиз ҳам фойда келтираяпсан, бошини сарак-сарак қилганича набирасининг елкасига қоқиб қо'яди бобо.

– Ростданми, қандай қилиб? – болакайнинг ко'злари чақнайди.

– Жамият бу эл улус дегани, я'ни бизнинг қишлоқ аҳлимиз ҳам жамиятнинг бир бо'лаги. Мана қо'й-қо'зиларни о'тлатишга, улар учун қишки мавсумга хашак то'плашга ко'маклашиб боришингнинг о'зи отарнинг бош сони ортишига, улардан олинадиган го'шт маҳсулотларининг ко'пайишига ёрдам беради. Шубҳасиз, бундан қишлоқ аҳли фойда ко'ради. Демак, жамиятга фойданг тегаяпти, тушундингми болам?.

То'лқинжон бобосига қараган ко'йи сезилар-сезилмас бош силкийди. Қалбида г'урур билан унинг қадами тезлашади.

Тун борлиққа ором улашган бир пайтда усти очиқ чайлада ой ёнида г'ужг'он о'йнаётган юлдузларга термулиб, ко'злари уйқуга кетаётган болакай эрта саҳардан яна о'зи ёқтирган машг'улот билан банд бо'лишини о'йлаб, ко'зларини юмганича ширин уйқуга кетади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782