Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тишлар ва стоматология борасида қизиқарли фактлар

18.07.2019
87 марта ўқилди
Тишлар ва стоматология борасида қизиқарли фактлар


1. Америкаликлар ўртача ҳисобда умрлари давомида жами 38.5 кунни тиш ювишга сарфлайдилар.
2. Кунига 3 ёки ундан кўп стакан содали сув ичадиганларда бошқаларга қараганда 62% кўпроқ тишлар емирилиши ёки йўқолиши ҳолати кузатилади. Шундай экан, газли ва энергетик ичимликларни бир четга суриб қўйинг-да, оддий ва тоза сув ичишга одатланинг.
3. Тиш эмали инсон танасидаги энг қаттиқ модда ҳисобланади. Шундай бўлишига қарамасдан, биз сизга дурдек тишларингизни бутилка қопқоғини очиш учун ишатишни тавсия қилмаймиз.
4. Агар тишингиз орасини махсус ип билан тозалаб турмасангиз, тиш юзасининг 40%ини тозаламаган бўласиз. Шунинг учун кунига икки мартадан тишларингизни ип ва чўтка ёрдамида тозалаб туринг.
5. Агар сиз ўнақай бўлсангиз, овқатни ўнг жағингизда, чапақай бўлсангиз, чап жағингизда чайнашга одатланар экансиз.
6. Ҳар йили, Шимолий Америкадаги болалар ярим миллион долларга яқин пулни сақич учун сарфлар эканлар.
7. Қизил рангли тиш чўткасидан фойдаланадиганларга қараганда, кўк чўткадан фойдаланувчилар кўпчиликни ташкил этади.


8. Бармоқ излари каби, инсоннинг тили ҳам такрорланмас изга эга.
9. Ўртача ҳисобда аёллар кунига 62 марта, эркаклар эса тахминан 8 марта табассум қиладилар.
10. Болалар кунига 400 марта, ўсмирлар атиги 15 марта куладилар.
11. Жирафанинг фақат пастки тишлари бор экан.
12. Бармоқ ва тилга ўхшаб, инсоннинг тишлари ҳам ягона ва индивидуал ҳисобланади.
13. Инсонлар кунига тиш чўткалаб ювиш учун ўртача 45-70 секунд сарфлайдилар. Лекин тавсия этиладиган вақт миқдори 2-3 минут дея белгиланган.
14. 78% америкаликларнинг 17 ёшигача камида битта тиш коваги бўлади.
15. 1882-йил энг биринчи қўлда тайёрланган тиш ипи сотувга чиқарилган йил ҳисобланади.
16. Дунёдаги энг қимматбаҳо тиш Сир Исаак Нютонга тегишли бўлган. 1816-йилда унинг бир дона тиши Лондонда $3,633 долларга сотилган, бугунги кунда бу қиймат $35,700 долларга тўғри келади. Бу тиш узукка ўрнатилган! (манба: “Гуиннес Wорлд Реcордс 2002”)


17. Тишда пайдо бўладиган туз таркибида 300 дан ортиқ бактерия тури мавжуд.
18. Итларда 42 та, мушукларда 30 та, чўчқаларда 44 та, армадилло (чумолихўр)ларда эса 104 та тиш бўлади.
19. Биргина шиллиқуртнинг оғзи тўғнағич “калла”сидан катта эмас, аммо унинг 25 минг дона тиши бор экан.
20. Фил ўзининг озиқ тишларини чархлайди ва янгиларини ўстиради. Бу унинг умри давомида 6 марта содир бўлади. Филнинг битта озиқ тиши 7 дюйм квадрат ва 6 фунтдан (1 фунт 0.454 килограммга тенг)ортиқ вазнга эга.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592