Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тирикликнинг латиф хилқати

11.03.2013
49 марта ўқилди
Тирикликнинг латиф хилқати

Муҳаббат... киши дилига малҳам улуғ туйғу. У туфайли кўнгил кўнгилдан сув ичади. Муҳаббат туфайли инсон дунёни, ҳаётни, она-Ватанни севади. Ватан бу ҳар кимнинг қалбидаги иймони. Онангизни, отангизни, фарзандларингизу яқинларингизни севиш шу Ватандир. Ватанправарлик аслида шундай аталур.. Оллоҳ берган фидойи инсонлар – оналар доимо бор бўлсин. Одамлар бир-бирларини севсинлар. Оллоҳдан ҳаммага фақат эзгулик, нурли кунларни, тинч оқшомларни тилайман.

* * *

Оила – Истиқлолнинг мустаҳкам қўрғондир. Бунда хотин-қизларнинг, сабр-қаноати, зийраклиги, меҳнатсеварлиги алоҳида аҳамият касб этади. Оила фидокорлар ва ватанпарварлар етиштирадиган энг олийжаноб, энг таъсирчан дорилфунундир. Юртимизда тинчлик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий ва миллий барқарорликни мус­таҳкамлашда оналар, опа-сингилларимизнинг бунёдкорлик меҳнати, ватанпарварлиги, муҳаббати ғоят қудратли кучдир.

* * *

Аҳиллик илдизи қанчалик мустаҳкам бўлса уни ҳар қандай бўронлар ҳам тўзғитолмас. Мен билган қайнонанинг 6 та келини бор. Улар беш йилгача бир ҳовлида яшадилар, ўзидан кўпайдилар. Кейинчалик ҳаммаси бирин-кетин уй-жой қилиб чиқиб кетишди. Оқила қайнона келинларини худди қизлари сингари бағрига босди. Борини ошириб, йўғини яшириб, йўлга солди. Ўз қайнонасидан эшитиб дилига жо айлаган ўгитларини келинларига ҳам бот-бот сўзлади. Келинлар қайнонадаги меҳру муҳаббат туфайли рўзғорини улуғлаб барака топдилар. Халқимиз орасида бир нақл бор. “Қайнонали келин қарқара келин – қайнонасиз келин масхара келин”. Дарҳақиқат, оқила қайнона сабаб оила тотувлиги бус-бутун сақланди.

* * *

Ҳар бир аёл оилада, севикли ёри, фарзандлари билан бағри бутундир. Аёл зиммасига бир вазифа юкланган, у ҳам бўлса - САБР. Ҳар бир ишни қаноат, чидам, садоқат ва ақл билан уддалагани учун у муқаддасдир.

* * *

Она алласи. Юрагимизга тумор бўлган қўшиқ. Бир қўлида бешик, бир қўлида дунёни тутиб тунларни тонгларга улаб алла айтаётган бедор она. У фарзандининг умрига умр тилаб, унинг нурафшон келажагини орзулаб яшайди. Дилидаги жамики эзгуликларни баён айлаб алла айтаётган онанинг тилаклари ижобат бўлур. Бу мўъжиза қўшиқни тинглаб ул­ғайган қиз-йигит борки, у Ватанини худди онаси сингари улуғлаши шубҳасиз.

Теглар:#2013/10

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782