“Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” дейди доно халқимиз. Бироқ, Абдумажид бу ҳикматга ҳеч қачон амал қилмаган. Амал қилганда эди, бугун қилмишидан уялиб, эл олдида, яқинлари орасида учинчи маротаба юзи шувит бўлмас эди. Агар бирор ишни маҳкам бошини тутиб, оила, рўзғор учун жонсарак бўлганда эди, бугун унга навбатдаги суд ҳукми ўқилмаган бўларди...
Куни бўйи уйда ўтириб зериккан Абдумажид тезда кўчага отланди. Таниш-билишларига қўнғироқ қилди, аксига олиб ҳамма ўз иши билан банд. Ҳафсаласи пир бўлган Абдумажид “Яланғоч” мавзесидаги бозорча атрофида худди ўлжа пойлаётган тулкидек айланиб қолди. Бир маҳал бозорча атрофида сайр қилиб юрган икки аёл унинг эътиборини тортди. Ёш аёлнинг бўйнидаги катта тилла занжирига кўзи тушган йигит бир ютиниб қўйди.
“Она-бола шекилли, бир-бирига жудаям ўхшаркан. Қўлидаги чақалоқ набираси бўлса керак” тусмоллади у. Дарҳол қинғир режа тузди. Унинг хаёлини чақалоқни овутолмай хуноб бўлаётган келинчакнинг бўйнидаги тилла занжир тамоман банд қилган эди. У пайт пойлай бошлади. Гўё телефонда гаплашиб кетаётган йўловчидек аёлнинг ёнига яқинлашди.
Шайтон измига бўйсунган Абдумажид аёлнинг бўйнига қўл солди. Тақинчоқни юлиб олди-ю, ўзини кўп қаватли уйлар орасига урди ва бир зумда кўздан ғойиб бўлди. Она-боланинг дод-фарёдидан, ёрдамга чақирган ҳайқириғидан воқеага гувоҳ бўлиб турган 3-4 одам ўғрининг орқасидан чопди. Икки жабрдийда кўргулигидан шу ҳудудда хизматда бўлган ички ишлар органлари ходимлари хабар топишди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмасдан тилла занжирнинг вақтинча “хўжайин”и қўлга тушди. Ходимларнинг тезкор харакатлари туфайли узоққа кетолмаган “қахрамонимиз” тақинчоқни ўз қўли билан эгасига қайтарди.
Ўзганинг мулкини талон-тарож қилиб, қабиҳ режаси амалга ошмаган йигит бугун яна қора курсида. Осон пул топиш илинжида нотўғри қўйилган қадам ҳеч қачон хайрли бўлмаган. Шундай килиб, суд Абдумажидни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,166-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, Жиноят кодексининг 25,166-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60,61-моддаларига асосан илгариги ҳукм юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 (етти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
