
Тахминан, икки ёшдан бошлаб бола ўз она тилини онгли равишда била бошлайди. Унда тил ва тафаккурнинг ривожланиши биргаликда кечади. Тўрт ёшдан ўн ёшгача бўлган оралиқда эса унда хорижий тилни ўрганиш кўникмасини ҳосил қилиш мумкин.
Асосийси, хорижий тилни эрта ўрганишнинг талабларига амал қилиш керак. Жумладан, МТМ ёшидаги болаларга хорижий тилни ўргатиш алоҳида эътибор ва масъулиятни талаб этади. Бунда грамматика қоидаларини тушунтиришдан воз кечиб, боланинг дунёқараши ва қизиқишларидан келиб чиқиб, осон, ўзлаштиришга қулай бўлган дарс олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бунда айниқса, содда матнлар, шеърлар, матал ва ҳикояларнинг ўрни катта. Сўз ва матнларни расмлар билан изоҳлаш, кўргазмали қуроллардан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш яхши самара беради.
Шунингдек, тил ўргатиш жараёнида болани гапиришга кўпроқ ундаш лозим. Чунки, талаффуз чет тилини ўрганишнинг муҳим таркиби ҳисобланади. Бунда техник воситаларни ишга солиш яхши натижа беради. Бола овозли матнларни қайта-қайта тинглаш орқали уни хотирасида сақлаб қолади ва тақлидан оғзаки нутққа кўчиради. Масалан, қофияли матнлар, шеър ва қўшиқлардан фойдаланиш болага завқ беради. Бундай матн унинг хотирасида тез сақланиб қолади. Бундан ташқари болалар ўйин шаклидаги дарс жараёнини ёқтиради. Турли беллашувлар ва саҳна кўринишлари шулар жумласидан. Қизиқарли машқларга йўналтирилган дарс жараёни эса ўқув самарадорлигини оширади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, кичик ёшлиларга хорижий тилни ўргатишда асосий масъулият ўқитувчи зиммасига тушади. Муаллим дарс вақтида қўлламоқчи бўлган воситаларни танлаётганда бола ҳаёти ва қизиқишларига яқин бўлган обектларга эътибор қаратиши лозим. Бунинг учун эса, ўқитувчи, ўқувчиси ҳақида, унинг билим даражаси, ўрганиш эҳтиёжи ва имкониятлари тўғрисида мукаммал маълумотга эга бўлиши зарур. Шунингдек, муаллим дарсда имкон қадар хорижий тилда гапириши лозим. Шунда боланинг ёт сўзларни тушуниши тезлашади. Ўқитувчи ўқувчисининг хато қилаётганини билса-да, унинг гапини бўлмасдан тинглаши ва сўнгра кўнглига тегмасдан тузатиши лозим. Топшириқларни беришда ўқувчининг ўзи иштирок эца, бу уни дарсга янада яқинлаштириб, эртанги машғулотга нисбатан қизиқишини оширади.
Боланинг янгиликка ўч бўлишини ҳисобга олсак, янги-янги дарсликлар, турли ўқув воситаларидан фойдаланиш болани зерикишдан ҳимоя қилади. Мулоқоциз хорижий тилни ўрганишнинг имкони йўқ. Энг содда ва қисқа мулоқотлар кутилганидан ортиқ самара беради. Дарс жараёнида синфдаги барча ўқувчиларнинг иштирокини бирдек таъминлаш зарур. Машғулотлар қизиқарли ва тушунарли бўлиши билан бирга, вазифалар ҳам моҳияти ва мазмунига қараб бир хил тақсимланиши керак.
Дарҳақиқат, бугунги кунда хорижий тилларни ўрганишга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Эндиликда ота-оналар бевосита ташаббус кўрсатиб, дарсдан ташқари олиб борилаётган машғулотлар натижасида фарзандлари ва ўзлари бирдек хорижий тилни ўзлаштирмоқда. Эътиборлиси, оилада шаклланган ўзаро мулоқот натижасида тилни ўрганиш осон ва қизиқарли кечмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?
Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг
Гўдак қачон она сутидан ажратилади?
Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
Тиббий сабоқлар«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?
Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му
