“Ўзэкспомарказ”да “Соғлиқни сақлаш – TIHE – 2016”, “Фармацевтика саноати – Apteka Expo Central Asia – 2016” ҳамда “Стоматология – Stomatology Uzbekistan – 2016” халқаро кўргазмалари очилди.
Унда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Украина, Чехия, Швейцария, Беларусь каби ўн етти мамлакатнинг икки юздан зиёд етакчи компанияси ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда.
Экспозициялардан турли замонавий тиббий технологиялар, ультратовуш, рентген ускуналари, физиотерапевтик ва кардиологик жиҳозлар, стоматология, имплантология ва жарроҳлик асбоб-анжомлари, диагностика ва лаборатория жиҳозлари, дезинфекция, санитария-гигиена ва реабилитация воситалари, тренажёрлар, ортопедик маҳсулотлар, тиббий мебеллар, дори-дармонлар, дорихоналар учун ускуналар, шифобахш пардоз воситалари ва бошқа маҳсулотлар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, кўргазмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзфармсаноат” акциядорлик концерни, “Ўзтибтехника” масъулияти чекланган жамияти, Стоматологлар уюшмаси ва “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
