Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тиббиётда сусткашликка йўл қўйиб бўлмайди

04.10.2018
331 марта ўқилди
Тиббиётда сусткашликка йўл қўйиб бўлмайди

Юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ишончли муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом, маънан етук фарзандларни вояга етказиш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада белгилаб берилган устувор йўналиш ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан жорий йил 12-23 сентябрь кунлари Навоий ва Бухоро вилоятлари туман ва шаҳарларида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди.

Хусусан, Навоий вилоятида 65 та маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиб, соғлиқни сақлаш масаласи бўйича фуқароларнинг жами 387 та мурожаати кўриб чиқилди. Вилоят аҳли билан ўтказилган бевосита мулоқот ва учрашувларда ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалалар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, вилоят тиббиёт муассасаларида 15 сентябрь ҳолатига кўра жами 202 нафар олий маълумотли тиббиёт ходимларига эҳтиёж мавжуд (умумий амалиёт шифокорларига эҳтиёж – 64 нафар, тор соҳа мутахассисларига эҳтиёж 138 нафар).

Тор соҳа мутахассисларига бўлган вакант иш ўринлари асосан акушерлик ва гинекология (27 та), умумий педиатрия (24 та), анестезиология ва реаниматология (14 та) ва неонатология (12 та) мутахасисликлари ҳиссасига тўғри келади. Бу мутахассисликларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайта тайёрлаш курсларида амалга ошириш кўзда тутилмаган бўлиб, фақатгина тиббиёт олийгоҳларини ва республика тиббиёт марказларининг клиник ординатура ва магистратура босқичини тамомлаган мутахассислар ишлаши мумкин.

Вилоятда аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш борасидаги асосий муаммо бу Навоий ва Зарафшон шаҳарларида кўп тармоқли марказий шифохона мавжуд эмаслиги билан боғлиқ. Ушбу ҳудудларда ордер оладиганлар тоифасига кирмайдиган беморларнинг ётиб даволанишини таъминлашнинг имкони йўқлиги боис, уларга фақатгина ОП ёки ҚВПларда ташкил қилинган кундузги стационарларда даволаниш тавсия этилган. Ваҳоланки, ушбу ҳудудларда туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида шифохона мавжуд бўлмагани туфайли беморлар тиббий хизматлардан тўлақонли фойдаланиш имконига эга эмас.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 март куни ўтказилган йиғилиш баёнига кўра Навоий шаҳридаги тиббиёт коллежи ётоқхонаси негизида Навоий шаҳар шифохонасини ташкил этиш белгиланган. Бугунги кунда ушбу бино таъмирланмоқда. Бироқ, бу ерда кўп тармоқли марказий шифохонанинг тўлақонли фаолият юритиши учун шароит етарли эмас. Ҳисоб-китобларга кўра, у ерда 50 ўринли терапия ва 20 ўринли режали жарроҳлик бўлимларини ташкил қилиш мумкин, холос. Қолган бўлимлар (қабул, туғуруқ, болалар ва бошқа бўлимлар) фаолият кўрсатиши учун бино қуввати етмайди.

Шунингдек, қўмита аъзолари Бухоро вилоятида ҳам 128 та маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, соғлиқни сақлаш масаласи бўйича фуқароларнинг жами 465 та мурожаатини кўриб чиқди.

Мазкур вилоятда ҳам аҳоли билан ўтказилган бевосита мулоқот ва учрашувларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалалар мавжудлиги аниқланди. Масалан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимининг тез тиббий ёрдам билан интеграцияси йўлга қўйилган бўлса-да, ўрганилган туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг марказий поликлиника, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларига тез тиббий ёрдам хизмати учун чақириқлар ҳақидаги маълумотлар тўлиқ етказиб берилмаган. Етказилган чақириқларга эса, шифокорлар томонидан фаол қатновлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Теглар:#2018/40

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?Табобат

Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?

Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин

29.04.2022324
Нега тана ҳарорати 37°C бўлганда уни зудлик билан пасайтириб бўлмайди?Тиббий сабоқлар

Нега тана ҳарорати 37°C бўлганда уни зудлик билан пасайтириб бўлмайди?

Агар касаллик пайтида тана ҳарорати кўтарилса, бу тананинг инфексияга қарши курашаётганини билдиради. Аммо баъзан ҳароратнинг жадаллик билан кўтарилиб кетиши инсон ҳаёти уc

08.07.2019283
Руҳиятни кўтармай туриб дардни даволаб бўлмайдиТиббий сабоқлар

Руҳиятни кўтармай туриб дардни даволаб бўлмайди

Шифокор. Бу сўз замирида бир олам маъно мужассам. Чунки угина инсониятнинг энг бебеҳо бойлиги – саломатлигига масъул ҳисобланади. Касални даволашда эса аввало хасталанган инсонни т

18.11.2020230
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857