Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тиббиёт концепциясида ЖССТ экспертлари иштирок этяпти

02.08.2018
32 марта ўқилди
Тиббиёт концепциясида ЖССТ экспертлари иштирок этяпти

Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳар бир инсон ҳаётига бевосита дахлдор. Шу боис, сўнгги йилларда тизимни ислоҳ этиш борасида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниб, улар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу асосда Соғлиқни сақлаш вазирлигида етук олимлар ва соҳанинг тажрибали мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан тайёрланаётган концепция лойиҳаси доирасида дунёнинг тиббиёти тараққий этган мамлакатлар тажрибасини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг нуфузли делегацияси мамлакатимизга таклиф этилди.

Айни пайтда юртимизда бўлиб турган ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси етакчи эксперти Мелитта Якаб бошчилигида делегация мамлакатимизда амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотларни ҳар томонлама ўрганиб, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган Концепция лойиҳаси юзасидан таклифлар тайёрламоқда. Бундан ташқари, халқаро экспертлар ташриф доирасида пойтахтимиздаги кўплаб тиббиёт муассасаларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш жараёни билан бевосита танишиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, бир қатор вазирлик ҳамда идораларда мутахассислар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Мелитта ЯКАБ,

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси етакчи эксперти:

– Биз юртингизга ушбу Концепцияни ҳамкорликда тайёрлаш учун келганмиз. Эътиборли жиҳати, сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон тиббиётда танлаган ўз стратегияси билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фаол аъзосига айланди. Бундан буён ҳам кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёрмиз.

Теглар:#2018/31

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123