Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, даволашнинг замонавий технология ва усулларини амалиётга кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда халқимизнинг муносиб ҳаёт сифатини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялаш, тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ҳозирда юртимизда ишлаб чиқарилган тиббий асбоб-ускуналар қатор хориж давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Бунда Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмасининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
– Одамларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда замонавий тиббий асбоб-ускуналар муҳим аҳамиятга эга, – дейди уюшма раиси Отабек Жиянбоев. – Чунки, шифокор қанчалик малакали ва салоҳиятли бўлмасин, тиббий асбоб-ускуналар замон талабларига жавоб бермас экан, бемор у кўрсатган хизматдан рози бўлмайди, даво топмайди. Мазкур уюшманинг ташкил топиши ҳам ана шундай талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан, десак муболаға бўлмайди.
Уюшма шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва қозоғистонлик ҳамкорлар билан меморандумлар имзоланди. Бу эса юртимизда ишлаб чиқарилаётган тиббиёт ускуналарини хорижга кенг кўламда экспорт қилишга имкон яратади.
Марказ бугунги кунда юртимиз тиббиёт соҳаси учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни хориждан олиб келиш, буюртмачиларга етказиб бериш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тиббиёт буюмларини чет элга экспорт қилиш билан шуғулланмоқда. Айни пайтда яқин истиқболда ҳал қилиш учун катта салоҳиятга эга бўлган соҳани ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
