“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида 2012 йилда самарали ишлар амалга оширилди.
Республика бўйича жами 124 та ҳарбий қисм ва ҳарбий билим юртларидаги 11277 нафар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шуларнинг 5345 нафари аёллар, 4151 нафари болалар, 290 нафари ўсмирлар, 560 нафари эркаклар ва 931 нафари ҳарбийларни ташкил этди. Фуқароларда аниқланган хасталикларни соғломлаштириш учун уларга дори-дармонлар бепул берилди. Шунингдек, уларга санитария ва гигиена воситалари ҳам тарқатилди. Жумладан, пойтахтимизнинг Чилонзор, Сергели, Хамза, Бектемир туманларида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Айниқса, тиббий маданиятни ошириш мақсадида мутахассислар томонидан ўтказилган “Репродуктив саломатлик ҳақида”, “Қариндош-уруғлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Йод танқислиги касалликлари”, “ОИТС қандай касаллик?” каби тиббиёт йўналишидаги долзарб суҳбатлар, замонавий мультимедия технологиялари ёрдамида намойиш этилган видеофильм йиғилганларда катта тааъсурот қолдирди.
Хизмат бурчини бажариш вақтида вафот этган ҳарбийларнинг 15 нафар фарзандлари ёзги таътил даврида “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий-ижтимоий Марказ ҳудудида ташкил этилган “Соғлом авлод – 2012” кундузги болалар дам олиш масканининг 1-сменасида мароқли ҳордиқ чиқаришди.
Маълумки, оилада аввало онанинг соғлом бўлиши ва тиббий билимга эга бўлиши барча оила аъзоларининг саломатлигини кафолатлайди. Шу боис аёллар ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида тиббиёт ходимлари томонидан “Климатерик даврда юзага келадиган асоратларнинг олдини олиш”, “Замонавий контрацепция усуллари ҳақида тушунча ва улардан тўғри фойдаланиш”, “Репродуктив саломатлик” мавзуларида фильмлар намойиши билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди.
Оила соғлом бўлса, авлодимиз соғлом бўлади. Демак миллатимиз соғлом бўлади. Юрт ободлиги ҳам ана шу элу-юрт саломатлиги билан чамбарчасдир. Бу йўлда сидқидилдан хизмат қилиш ва эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиш бизнинг масъулиятли бурчимиз эканлигидан мамнунмиз. Келажакда ҳам аҳоли ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, тиббий саводхонликни ошириш йўлидаги ишларимизни кенг миқёсда олиб боришни режалаштирмоқдамиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
