Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тиббий кўрик ўтказилди

04.08.2013
46 марта ўқилди
Тиббий кўрик ўтказилди

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жам­ғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, "Соғ­лом она – соғлом бола" ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Жумладан, жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари республикамиз миқёсида маҳаллалар ва қишлоқларда бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар бериб келмоқда.

Жорий йилнинг 7 ойи давомида Республика тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадалари томонидан жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари мутахассислари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 596 та қишлоқ ва 1515 та маҳаллаларидаги 26 643 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиғи ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 116 662 нафар фуқаро тиббий текширувдан ўтказилди.

Яқинда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг Тиббий ижтимоий маркази шифокорлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Жарариқ" маҳалласида бўлиб, "Соғлом оила - тараққиёт пойдевори" шиори остида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрик давомида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг асосий қисмини аёллар, ўсмирлар ва фертиль ёшидаги аёллар ташкил этди.

Теглар:#2013/31

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Никоҳдан олдинги тиббий кўрик қай тартибда амалга оширилади?Тиббий сабоқлар

Никоҳдан олдинги тиббий кўрик қай тартибда амалга оширилади?

Оила – инсон ҳаётининг асосий бўғинидир. Оила қўрғони мустаҳкам бўлишини ўйлаб никоҳ олдидан келин-куёвни тиббий кўрикдан ўтказиш янги оиланинг мус­таҳкамлиги ва туғилажак фарзандл

17.12.2021235
Тиббий ислоҳотлар – амалдаСиёсат

Тиббий ислоҳотлар – амалда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-

01.12.2021222
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332