
Японияда магнит ёстиғи (левитация)да тезюрар поездлар учун дунёдаги энг узун линия қурилиши бошланди. Линия 2027 йилда Токио ва Хонсю япон оролининг марказий қисмидаги катта шаҳар Нагояни боғлайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қурилиш ишлари иккита якуний терминал, Нагоянинг марказий вокзали ва Токиодаги Синагава бекатини барпо этиш учун тайёргарлик кўришдан бошланди.
Япониядаги магнит левитациянинг энг сўнгги модели ўртача 500 км / соат тезликда ҳаракат қилиш ҳамда 40 дақиқа ичида Токио ва Нагояни кезиб чиқиш имконига эга бўлади. Ҳозирги “Синкансэн” тезюрар поезди ҳам худди шундай тезликда ҳаракат қилади, бироқ, у бир соату 18 дақиқа сарфлайди.
Токио ва Нагоя ўртасидаги магнит левитация учун тармоқлар қуриш JR Tokai компанияси операторларига 5,5 триллион иэн (45,8 миллиард АҚШ доллари)га тушади. Келажакда, 2047 йилда линия Япониянинг учинчи йирик шаҳри Осакагача узайтирилади. Натижада унинг умумий узунлиги 515 километрга етади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОёқларнинг калта ва узунлигини қандай даволаш мумкин?
Агар оёқларнинг бир хил бўлмаган узунлиги фарқи атиги бир неча миллиметр бўлса, унда бундай ҳолат катта аҳамиятга эга эмас, лекин 5 мм ва ундан кўпроқ бўлган фарқда тиббий ёрдам ке
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
