Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тезкорлик ва холислик

22.05.2014
50 марта ўқилди
Тезкорлик ва холислик

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини ОАВда ёритишда асосий мезондир.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мажлислар залида “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ роли ва ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир институтнинг Тошкент вилоят ва шаҳар ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси шаҳар ва вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади Президентимиз томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар бажарилишини ОАВ орқали тезкор, сифатли ҳамда атрофлича ёритиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ислоҳотларни комлекс тарзда ёритишда журналистларнинг касб маҳоратини янада юксалтириш масалаларини муҳокама этишдан иборат.

Ушбу давлат дастурини амалга ошириш мақсадида йил давомида 8 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кўзда тутилган. Улар қаторида – “Болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”, янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия тўғрисида”, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги тўғрисида”, “Ўзбекистон Респуб­ликасининг “Талим тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунлардир. Давра суҳбатида шу ва Давлат дастурига киритилган бошқа масалалар муҳокама этилди.

Теглар:#2014/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020341
“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?Сиёсат

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?

2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл

15.03.2019300