“Тез ёрдам” машиналари “Дамас”дан француз автомобилларига алмаштирилади

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Асака автомобиль заводига уюштирилган пресс-тур давомида корхона бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов журналистлар ва блогерлар билан мулоқот давомида “Дамас” автомобилидан “тез ёрдам” машиналари сифатида фойдаланишга ўта ноқулайлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
“1996 йилда “Дамас” автомашинаси ишлаб чиқара бошлаганимизда собиқ иттифоқ давлатларида автосаноат парокандаликка учраб бўлган эди. Маълумки, ўшангача Рига автобус фабрикасининг РАФ микроавтобусларидан “тез ёрдам” сифатида фойдаланилар эди. Ўшанда мажбурликдан “Дамас” автомобиллари “тез ёрдам” машиналарига мослаштирилган. Албатта, бундай машиналардан илк тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш учун шифокорларнинг тезроқ етиб боришларида фойдаланиш мумкин. Бемор ташиш, операция қилиш бирмунча ноқулай”, – деди Рустам Ражабов.
“Энди 2019 йилда Жиззахда Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive (UzPCA) қўшма корхонаси ишга туширилиши кутилмоқда. Янги заводнинг ишга тушиши билан Ўзбекистонда сифатли, қулай ва ихчам тез ёрдам машиналари билан боғлиқ муаммолар тўлиқ бартараф этилади. Чунки бу заводда асосан микроавтобуслар ва фургонлар ишлаб чиқарилиши мўлжалланмоқда. Билишимча, бундай автомобиллар базасида илк тиббий ёрдамни кўрсатиш мумкин бўлган “тез ёрдам” машиналари билан бир қаторда зудлик билан операциялар ўтказиш имконини берадиган “реанимобиллар” ҳам ишлаб чиқарилади”, – деди GM-Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
