Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТЕРМА ЖАМОАМИЗ КУМУШ МЕДАЛЬ СОҲИБИ

26.02.2016
41 марта ўқилди
ТЕРМА ЖАМОАМИЗ КУМУШ МЕДАЛЬ СОҲИБИ

Тошкентда мини-футбол бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон учинчи бор мезбонлик қилган мини-футбол бўйича Осиё чемпионатида қитъамизнинг 16 терма жамоаси совринли ўринлар ва Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси учун баҳслашди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари гуруҳ босқичидаги учрашувларда Саудия Арабистони, Қирғизистон ва Ливан терма жамоалари устидан ишончли ғалаба қозонди ва тўққиз очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди. Чорак финалда Ироқ, ярим финалда эса Таиланд футболчилар устидан ғалаба қозонишди. Ҳал қилувчи финал баҳсида Эрон терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой берган футболчиларимиз Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган энг кучли беш жамоа – Ўзбекистон, Эрон, Таиланд, Вьетнам ва Австралия терма жамоалари жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Колумбияда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Теглар:#2016/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
6 та жаҳон рекорди янгиландиСпорт

6 та жаҳон рекорди янгиланди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д

21.04.2021184
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020333