Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тер ҳидини йўқотиш мумкин

17.01.2023
140 марта ўқилди
Тер ҳидини йўқотиш мумкин

Терлашнинг ечими оддий – шахсий гигиенага эътибор бериб, махсус воситаларни қўллаш. Аммо улар ҳам ёрдам бермаса-чи? Терлаш ўз йўлига-ю, аммо тер ҳидини бартараф этиш масалада. Кўп терлаш асосан моддалар алмашинувининг бузилишига сабаб пайдо бўлади. Айрим тери касалликлари, асабийлашиш ҳам ушбу ҳолатга олиб келиши мумкин. Қуйида терлаш муаммосини ҳал этиш чораларига эътибор қаратамиз.

Ҳар куни яхшилаб болалар совунида чўмилиб, қўлтиқ соҳасидаги тукларни тозалаймиз. 10 дақиқа давомида аввал илиқ, кейин совуқ сувда душ қабул қиламиз. Бу оддий чора иммун тизимни кучайтириб, терлашнинг олдини олади.
Терлашга қарши восита. Одатда, бу воситани чўмилиб бўлгач, қўлтиқ остига суртамиз. Лекин бу нотўғри. Айнан эрталаб тер безлари фаоллик билан ишлай бошлайди ва шу пайтда ушбу воситани ишлатиш фойда қилмайди. Аммо кийимда хунук доғлар қолдиради. Шунинг учун чўмилиб чиққач, қўлтиқ остини яхшилаб қуритиб олинг. Сўнг антиперс­пирантдан фойдалансангиз бўлади.

Терлашнинг асл сабабини аниқлаш зарур. Шунга қараб, даво чоралари белгиланади. Агар шундан кейин ҳам тер ажралиши фаоллашаверса, шифокор маслаҳатига кўра, дорихонадан терлашнинг олдини олувчи махсус суртма дорини сотиб олинг. Уни ҳар куни чўмилиб бўлгач, қўлтиқ остига суртиб олсангиз, кун давомида терлаш ва нохуш ҳиддан халос бўласиз. Шунда ҳам терлаш муаммоси безовта қилаверса, шифокор тавсиясига кўра, лазер билан даволаш ёки махсус жарроҳлик усули ёрдамида тер безлари фаолиятини сусайтириш мумкин.

Тавсиялар.
Ҳар куни наҳорга 2 дона помидор енг ёки янги сиқилган помидор шарбатини бир ҳафта давомида ичинг. Бу ҳам терлашнинг олдини олади ва моддалар алмашинувини тезлаштиради.
Маврак баргини дамлаб овқатдан ярим соат олдин бир пиёладан ичинг. Чунки унинг таркибида Б витамини ва магний бўлиб, тер безлари фаолиятини пасайтиради.

Қўллар терлаганида – оқпиёз, қовурма таомлар, гулкарам ёғли қўй гўштини чекланг.


Қулупнай, ўстирилган буғдой, балиқ, узум, бодом терлашнинг олдини олади. Шундай экан, уларни кўпроқ истеъмол қилинг.


Тер ҳидини уй шароитида йўқотиш усуллари.
Барчага бирдек таниш исириқ ўти. Ушбу ўтнинг шохчалари ва новдасини олиб, майдалаб синдирамиз, бир ҳовучига ярим литр қайноқ сув қуйиб бир соат дамлаб қўямиз. Дамламани тиндириб, докадан ўтказиб, қўлтиқ ости, чов орасини ҳар куни эрталаб ва ётишдан олдин артамиз.
Аччиқтош кукунини бир чимдим миқдорида олиб, бир пиёла қайнаган сувда эритиб оламиз ва кўп терлайдиган соҳаларни обдон артамиз. Муолажани бир ҳафта давомида такрорласангиз, терлашдан халос бўлганингизни сезасиз.
Крахмал ва истеъмол содасини тенг миқдорда аралаштириб, унинг ярим чой қошиғини бир пиёла сувда аралаштиринг. Қўлтиқ ости ва оёқ бармоқлари орасини артинг ва қуригач, болалар упасидан сепинг.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417