Мельбурн шаҳрида теннис бўйича давом этаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт турнирдан дастлабкиси – Австралия очиқ чемпионати беллашувларини ҳамюртларимиз ғалаба билан бошлади.
Хотин-қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Оқгул Омонмуродова дастлабки босқич учрашувида франциялик Матильда Йоханссонни 6:4, 6:2 ҳисобида енгди. Энди Оқгул италиялик Роберта Винчига қарши кортга чиқади.
Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида қатнашаётган Денис Истомин ҳам мухлисларни хушнуд этди. Моҳир теннисчимиз голландиялик Игорь Сийслингга биринчи сетида 4:6 ҳисобида ютқазганига қарамай, қолган уч сетда 6:3, 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Д.Истомин навбатдаги учрашувни италиялик Андреас Сеппига қарши ўтказади.
Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда Жўрабек Каримов яккалик баҳсларида мезбонлар вакили Ануш Сингҳ Бхаттини 6:0, 6:0 ҳисобида енгиб, биринчи босқичда энг тезкор ғалабага эришган теннисчи бўлди. Жўрабек жуфтлик баҳсларида хитойлик Аоран Ванг билан ҳамкорликда ҳиндистонлик Анвит Бендре ва Хитой Тайпейи вакили Чин Чун Танг устидан 6:2, 3:6, 13:11 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликТиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари ҳимоясида
Ўтган йил соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятидаги энг мушкул дамларни бошдан кечирди. Пандем
Иқтисод“NIKA PHARM”НИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ОДИМЛАРИ
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўз ҳамкори бўлган “SQB Securities” компанияси ОАВ ходимларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий на
СаломатликТиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш йўлидаги муҳим қадам
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг уст
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
