Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Теннис бўйича халқаро турнир бошланди

28.04.2017
52 марта ўқилди
Теннис бўйича халқаро турнир бошланди

Қарши шаҳрида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида теннис бўйича халқаро турнир бошланди.

Халқаро теннис федерацияси – ITF тақвимидан жой олган ушбу мусобақада ўндан зиёд мамлакатдан келган маҳоратли теннисчилар бош соврин учун баҳс олиб бормоқда.

Турнирнинг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари биринчи даврасида иқтидорли теннисчимиз Санжар Файзиев россиялик Денис Матцукевичга қарши кортга чиқди. Учрашувда ўзининг аниқ тўп узатмалари билан рақибидан устунлик қилган Санжар ҳар иккала сетда 6: 4 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу даврада қуръа натижасига кўра, икки нафар теннисчимиз навбатдаги босқичга чиқиш учун куч синашди. Унда тажрибали Темур Исмоилов ёш спортчимиз Амал Султонбеков устидан ғалаба қозонди.

Турнирнинг хотин-қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида теннисчимиз Нигина Абдураимова монтенегролик Ана Веселинович билан бирга рус теннисчилари Екатерина Казионова ҳамда Олеся Первушинани мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Теглар:#2017/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023222
Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилдиСпорт

Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилди

Бугунги кунда ёшларнинг чуқур билим олишлари, ҳар соҳада илм эгаллашлари йўлида мамлакатимизда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун ёшларга барча шарт-шароит ва имкон

12.08.2024202
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431