Теннис бўйича ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасидаги нуфузли турнир бошланди

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимидан жой олган ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасидаги нуфузли турнир бошланди.
Анъанавий мусобақада Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Сербия, Кипр, Беларусь, Жанубий Африка Республикаси, Чехия, Руминия, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон, Таиланд, Сурия, Украина, Исроил, Латвия, Словакия ҳамда Болгариядан келган теннисчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мусобақанинг асосий тўр баҳслари биринчи даврасида мамлакатимиз вакиллари Олимжон Набиев беларуслик Мартин Борисиоук, Одил Каримов қирғизистонлик Намозбек Душембиев, Темур Соттимов қозоғистонлик Достонбек Тошбўлатов, Азизхон Турғунов украиналик Александр Брайнинга қарши кортга чиқади. Қизлар ўртасидаги баҳсларда ёш теннисчиларимиздан Милана Масленкова россиялик Варвара Куксина, Камола Умарова россиялик Влада Ковал, Ясмина Каримжонова россиялик Аиша Кукушкина, Олеся Ким россиялик Анастасия Сухотина, Лайло Баҳодирова россиялик Мария Солнушкина, Валентина Шлейн украиналик Виктория Петренко билан куч синашади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
