Яқинда иш юзасидан “Шарқ зиёкори” китоб дўконига киргандим. Китоб расталарини айланиб ногоҳон кўзим Гомернинг “Одиссея” достонига тушди-ю, ниҳоятда хурсанд бўлиб кетдим. Нега дейсизми? Мени ушбу дурдона асарни ўз она тилимда ўқиш имконияти мавжудлиги мамнун қилди.
Маълумотларга қараганда, бугунги кунда ер юзи аҳолиси уч мингга яқин тилда сўзлашар экан. Улар орасидан 200 тасигагина давлат тили мақоми берилган. Она тилимиз ҳам ана шундай мақомга эришганига йигирма тўрт йил бўлаётган бўлса, шу вақт мобайнида унинг мавқеи тобора юксалиб бораётганлиги ҳаммамизда фахр уйғотади.
Юртимизда 21 октябрь “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун тарихий сана сифатида кенг нишонланса, 21 февраль Юнеско ташкилоти бош конференциясининг 30-сессиясида халқаро она тили куни сифатида нишонланиши эълон қилинган. Тилни ривожлантириш борасидаги бу каби саъй-ҳаракатлар миллатлараро яқинлик, дўстлик, биродарлик, ҳамжиҳатликни таъминлашдек эзгу мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади.
Жаҳон адабиётининг энг нодир намуналари – Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея”, Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Дантенинг “Илоҳий комедия”, Гётенинг “Фауст”, Шекспир, Бальзак, Толстой, Маркес каби буюк адибларнинг асарлари, дунё халқларининг машҳур эпослари ўзбек тилига ниҳоятда гўзал таржима қилинганлиги она тилимизнинг имкониятлари нақадар кенг эканлигини кўрсатиб турибди. Ҳатто, илмий-техникага оид энг мураккаб асарлар ҳам тилимизга ўгирилган.
Ҳар бир тил ўзининг ички имкониятлари ва бошқа тиллар таъсирида муттасил равишда бойиб боради. Айниқса, мустақиллик йилларида она тилимиз янада бойиб, имкониятлари кенгайиб бормоқда. Буни ўзбек тилининг 5 жилдли янги изоҳли луғати, шунингдек, илм-фан ва техникага оид луғатлар, бугунги кунда оғзаки ва ёзма нутқда қўлланилаётган сўзлар, атамалар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жаҳондаги турли компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари, дори-дармонлар, мураккаб асбоб-ускуналарнинг таништирув ва қўллаш ҳақидаги ҳужжатлари ҳамда ёрлиқлари ўзбек тилида ҳам илова қилинмоқда.
Бугунги кунда тилимиз жаҳон бўйлаб қулоч ёзмоқда. Турли мамлакатларда ўзбек тилининг ўрганишга эҳтиёж сезаётганлар, қизиқаётганлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Миллий курашимизга хос ўзбекча атамалар етти иқлим бўйлаб ўтказилаётган нуфузли мусобақаларда янграяпти.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
