Сиз тўрт ойлигиданоқ гапиришни бошлаган болакай ҳақида эшитганмисиз? Йўқ, дейсизми?! Мен ҳам бу ҳақда билмасдим, аммо янги чоп этилган “Тенгдош” газетасини ўқиб бу ҳақида билиб олдим.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кўплаб газета ва журналлар чоп этилмоқда. Шу сабабдан ўқувчилар улар орасидан ўзларига ёққан, мазмунли ва турли мавзулардаги саҳифалари билан киши эътиборини ўзига жалб эта оладиганларини танлаб ўқиш имкониятига эгалар. Шунинг учун босма нашрлар орасида қайсидир маънода ижобий рақобат мавжуд. Яқинда ана шу рақобатга яна бир янги нашр қўшилди. “Тенгдош” деб номланган мазкур газета ўзининг оммабоплиги, мавзуларининг хилма-хиллиги ва дилга яқинлиги билан бошқа нашрлардан ажралиб туради. Ўз олдиларига “Сиз учун яшаймиз, сиз учун ишлаймиз” шиорини дастуруламал қилиб олган газета ходимлари газетхонларга бири биридан қизиқарли мақолаларни иложи борича кўпроқ етказиб беришга ҳаракат қилишмоқда. Саккиз саҳифадан иборат мазкур нашр саҳифаларидаги “Шу кун мавзуси”, “Янги ҳикоя” ҳамда “Сиз кутган қисса” рукнларида ўқувчилар шу куннинг долзарб мавзуларига журналист назаридан ечим топишга ҳаракат қилишади ҳамда буюк ва ёш ҳаваскор ижодкорларнинг янги ҳикоя ва машҳур қиссаларини мутолаа қилишга муваффақ бўладилар. Бундан ташқари “Тенгдош”да тенгдошлар ҳамда “Мактабда учрашув” рукнлари орқали мактабларда ташкил этилган турли учрашув ва бадиий кечалар, у ердаги истеъдодли ўқувчилар ҳақида маълумотлар олиш билан бир қаторда мактабни битирганига ўттиз йилдан ошган тенгдошларнинг ўзаро учрашувлари ва мактаб ҳақидаги хотиралари билан ҳам ўртоқлашадилар. Саккизинчи саҳифа эса дам олиш саҳифаси бўлиб, ундаги қизиқарли маълумотлар кайфиятингиз кўтарилишига сабаб бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Жамият“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда
Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
