Грециянинг Порто Каррас шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида якунланган жаҳон чемпионатида ФИДЕ устаси Темур Игонин бронза медални қўлга киритди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларимиз истеъдодини рўёбга чиқариш, билим ва салоҳиятини ривожлантириш учун яратилаётган кенг шароитлар самараси мактаб ўқувчилари ўртасида ўтган жаҳон чемпионати натижаларида ҳам намоён бўлди.
Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ шафелигида ташкил этилган нуфузли мусобақада дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатидан олти юзга яқин ўғил-қиз ўз ёш тоифаси бўйича ғолиблик учун куч синашди.
Қарийб саксон нафар шахматчи иштирок этган 13 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Темур мағлубиятсиз дона сурди. Пойтахтимиздаги 27-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Темур чемпионат давомида грециялик Ставропулос Константинос, туркиялик Рад Жаннесар, Фарук Умар Ўзер, Баҳодир Ўзен ва россиялик Динар Абелгузинни мағлубиятга учратди. Яна тўрт партияда дуранг ўйнаб, етти очко жамғарган ҳолда жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.
2000 йили Тошкент шаҳрида туғилган Темур олти ёшидан шахмат билан мунтазам шуғулланади. Мамлакатимиз миқёсидаги мусобақаларда ўз истеъдодини кўрсатиб келаётган ёш шахматчи халқаро майдондаги дастлабки совринини 2010 йили Хитойдаги Осиё чемпионатида қўлга киритган – 10 ёшгача шахматчилар баҳсида бронза медаль билан тақдирланган. Қитъа чемпионатидаги муваффақияти туфайли ФИДЕ устаси унвонига сазовор бўлган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди. Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
Спорт6 та жаҳон рекорди янгиланди
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д
СпортАвтопойга ғолиблари аниқланди
14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т
