Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Театр: ҳам завқ ҳам сабоқ оласан

29.03.2013
71 марта ўқилди
Театр: ҳам завқ ҳам сабоқ оласан

Бугунги ахборот технологиялари ва глобаллашув асрида шахснинг ривожланиши, ота-бобомиздан мерос бўлган бой маданиятимиз, урф-одат ва анъаналаримизни ёш авлодларга етказиш энг долзарб масалаларидан биридир. Бунда айниқса, театр, кино ва мусиқанинг тутган ўрни алоҳида. Жумладан, театр санъати ҳаётни, воқеа-ҳодисаларни, турли курашлар ва зиддиятларни, ички кечинмаларни драматик хатти-ҳаракатларда, актёр ижроси орқали акс эттиради. Бунда ёзувчи томонидан ёзилган пьеса ёки либреттога таянилади.

Пьесани режиссёр саҳналаштиради: ролларни актёрларга тақсимлаб беради, улар билан машқлар ўтказади, рассом, либос тикувчи, нур созловчи, мусиқа танловчи (ёки композитор) ва бошқалар билан иш олиб боради. Пировардида кўпчилик бўлиб тайёрланган саҳна асари томошабинга кўрсатилади. Актёрлар саҳнада юз бераётган воқеаларга берилиб, ҳар хил феъл-атворли кишиларнинг қиёфаларини гавдалантирадилар. Театр санъатининг сеҳри унинг табиийлигидадир.

27 март – Халқаро театр куни. Ушбу сана 1961 йили ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида таъсис этилган эди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Ўзбекистонда ҳам ҳар йили ушбу сана байрамона руҳда ўтказилади.

Ушбу кунда “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ўтказилган бир йиллик ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинади.

– “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфида 37 та давлат театрлари бўлиб, улар ўртасида ҳар йили кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинади. Бу тадбирлар юртимиз бўйлаб ва халқаро ­миқёсида уюштирилади. Икки йилдан буён ўтказилиб келинаётган замонавий мавзуда “Сени кўйлаймиз, замондош!” спектакл­лар танлови, Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг анъанавий фестивали, “Тошкент баҳори” деб номланган Халқаро опера ва балет санъати ҳамда “Art Wek Stуli.uz” дастурига кирувчи Teatr.uz фестиваллари шулар жумласидандир. Бу фестиваллар доирасида семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилади. Бундан ташқари бу йил 100дан зиёд республика театрлари томонидан мамлакат бўйлаб гастрол сафарлари уюштирилиши режалаштирилган, – дейди “Ўзбектеатр” бирлашмаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Ойбек Баҳодиров. – Юртимиз театрлари сўнгги йилларда халқаро майдонда ҳам ўз нуфузларини ошириб боришмоқда. Жумладан, Ўзбек миллий академик драма театри Миср Араб Республикаси, Қозоғистон, Туркманистон, Россия, Украина давлатларида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри жамоаси эса ўтган давр мобайнида Россия, Франция, Япония, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой каби бир қанча давлатларда, Ўзбек давлат драма театри Францияда ўтказилган халқаро фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб, ўзбек театр санъатини хорижликларга яқиндан таништиришга муваффақ бўлишди.

Ҳар йили 150дан ортиқ янги спектакллар саҳналаштирилиб келинмоқда. Уларнинг кўпчилиги миллий драматургларимиз қаламига мансуб. Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда театрларда замон қаҳрамонлари образини яратиш, қолаверса, ОИТС, гиёҳвандлик, одам савдоси, терроризм, диний экстремизм каби иллатларни фош қилишга қаратилган, тарбиявий аҳамиятга молик спектакллар саҳналаштирилиб, нафақат театрларнинг ўзида, балки мактабларда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида муваффақиятли намойиш этиб келинмоқда.

Дарҳақиқат, театр – маънавият бешиги. Бугунги глобаллашув замонида инсон кечинмалари, унинг туйғу ва истакларини самимий ва холис кўрсатиб бера оладиган, шахсга ўзлигини англашда ёрдам берадиган ягона восита, ажойиб маскандир. Шунингдек, театрнинг ёш авлод тарбиясида ҳам беқиёс ўрни бор.

Теглар:#2013/13

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилдиМаданият

Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди

7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен

08.01.2021256
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362