Мамлакатимиз истиқлол йилларида ҳар бир ўғил-қизга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, хусусан, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари ҳамда кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Яқинда Тошкент шаҳри ва вилоятидаги “Меҳрибонлик уй”ларининг 100 нафар тарбияланувчи Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди. Ушбу хайрли иш “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида болаларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.
Саёҳат давомида болажонлар қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг ноёб меъморий обидалари ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан истиқлол йилларида шаҳарда барпо этилган муҳташам бинолар, маданий-маърифий иншоотлар, сайилгоҳлар ва боғларни томоша қилди.
– Ушбу саёҳат менда катта таассурот қолдирди, – дейди пойтахтимиздаги 23-”Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Мирсобир Рихсибоев. – Саёҳатдан сўнг менда нафақат ушбу шаҳар, балки бутун юртимиз тарихи, ота-боболаримиз қолдирган бой маданий меросни чуқур ўрганиш истаги туғилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
