
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан болаларнинг ёзги таътилда мароқли ва мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида пойтахтимиздаги “Меҳрибонлик уй”ларининг 106 нафар тарбияланувчилари учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида 4 та мавсум ташкил этилди.
Мазкур оромгоҳда 3 мавсум давомида 1 минг 337 нафар бола дам олди. Айни пайтда 450 нафардан зиёд болани бағрига олган сўлим ва баҳаво масканда мароқли ҳордиқ чиқариш ва спорт билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Ошхона, тиббиёт хонаси, маънавият ва маърифат марказлари, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, теннис майдонлари, ижодий ва фан тўгараклари болажонлар билан гавжум.
Полвонларимиз совриндорлар сафида
Ўзбекистонлик эркин ва юнон-рум кураши усталари Озарбайжон ва Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирларда совриндорлар қаторидан жой олди.
Боку шаҳрида ўтган гран-при туркумидаги халқаро турнирнинг вазни 74 килограммгача бўлган эркин кураш усталари ўртасидаги беллашувларда қатнашган ҳамюртимиз Рашид Қурбонов кумуш медални қўлга киритди. Юнон-рум кураши бўйича вазни 85 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Рустам Ассакалов учинчи ўринни эгаллади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатЗумрад фаслда аллергик касалликлар кучаядими?
Ён-атроф яшилликка бурканган. Аммо бундай ўзгаришлар айрим инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Хўш, бунинг сабаби нима? Аввало айтиш лозимки, баҳор фаслида дарахтлар гу
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
ТабобатЁз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?
Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
