Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТАСВИРЛАРГА МУҲРЛАНГАН ҲАМКОРЛИК

06.11.2014
39 марта ўқилди
ТАСВИРЛАРГА МУҲРЛАНГАН ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон ва Хитой рассомлари ҳамда фотоижодкорларининг кўргазмаси очилди.

Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 22 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган мазкур кўргазманинг очилишида турли вазирлик ва идоралар, ижодий ташкилотлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, санъат намояндалари ва ихлосмандлари иштирок этди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳалар қатори маданият ва санъат йўналишларида ҳам изчил тараққий этиб бормоқда. Юртимизда Хитой рассомларининг бадиий ва фотокўргазмаларини ўтказиш, Хитойда эса Ўзбекистон санъати ютуқларини акс эттирган кўргазмалар, концертлар ташкил этиш яхши анъанага айланган.

Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ҳамда Хитой миллий рассомлик академиясининг “Буюк ипак йўли бўйлаб ижодкорлик: Ўзбекистондаги изланиш” номли қўшма лойиҳаси бўлган ушбу кўргазма мамлакатларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорликнинг яна бир ифодаси бўлди. Икки мамлакат ижодкорлари томонидан яратилган бу асарларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатлар ривожи, ҳамкорликда турли жабҳаларда эришилган ютуқлар ўз аксини топган.

Теглар:#2014/45

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353