Маънавий соғлом инсонлар аввало юрт тинчлиги, фаровонлиги ва халқнинг эртанги куни учун қайғура олади. Бевосита оиладаги муҳит маънавий соғлом инсонни вояга етказишнинг таянч манбаидир. Барқарор муҳитда тарбия топган бола келажакда комил инсон бўлиб етишиши шубҳасиздир. Ана шундай иқтидорли ёшлардан бири Ирода Шорустамова.
Ирода Мирзо Улуғбек туманидаги 171-умумтаълим мактабининг 6-синфида таҳсил олади. Дарсдан бўш вақтларида инглиз ва испан тили тўгаракларига қатнайди. Айниқса, вакал ижрочилигига иштиёқи баланд. Уйида ҳам эркин ижод учун барча шароит яратилган. У синфдошлари орасида ҳам аълочилардан. Одоб-ахлоқи, хушмуомаласи билан дўстлари орасида ҳурмат қозонган.
– Ирода интилувчанлиги, тиришқоқлиги билан бошқалардан ажралиб туради, – дейди қаҳрамонимизнинг ўқитувчиси Ирина Николаевна. – У ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Уйга берилган вазифани ўз вақтида бажаради. Сабаби унинг оиласида соғлом муҳит ҳукм суради. Ота-онасини яхши танийман. Зиёли, маърифатли одамлар. Қизининг ўқишини, тарбиясини назорациз қолдирмайди. Шу сабаб Ирода ҳам ота-онаси каби ташаббускор, маърифатга интилувчан қиз.
Дарҳақиқат, боланинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб ўсишида оила муҳитининг таъсири каттадир, чунки оилавий муҳит қандай бўлса, болалар худди шу муҳит таъсирида шаклланади. Ироданинг теъран фикрли шахс бўлиб улғайиши учун ота-онаси барча қулайликларни яратиб беряпти.
Спортни ўзига дўст билган Ирода теннис билан ҳам мунтазам равишда шуғулланиб боради. Турли мусобақаларда иштирок этишни канда қилмайди. Бу каби ёшлар тимсолида юрт келажаги акс этган десак янглишмаймиз.
– Ирода жуда ҳам яхши дўст, – дейди дугонаси Райҳон Газиева. – Мактабга ҳам, тўгаракга ҳам бирга борамиз. Ўйинқароқликка берилиб, дарс тайёрлашга эринсам дугонам дарҳол ўқишга ундайди. “Келажакдаги орзуларимизга эришишни истасанг вақтингни бекор ўтказма”, деб танбеҳ беради. Устозимиз “Яхшига ёндошсанг етарсан муродга...”, дейди. Шунинг учун Иродадан бир қадам ҳам ортда қолмасликка ҳаракат қиламан. Айниқса, чет тилларини ўрганишда бироз қийналаман. Унинг зеҳни ўткир. Сабоқларни тез ўзлаштиради ва менга ҳам ёрдам беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
ЖамиятCongress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш
ИқтисодАЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва и
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
