Хайру саховатнинг ўлчови бўлмайди. Самарқанд шаҳридаги Сиёб спорт педагогика коллежининг 312-гуруҳ талабалари устози Нафиса Отабоева раҳбарлиги остида жажжи болажонлар учун бежирим ва чиройли кийим-кечаклар тикиб, Самарқанд шаҳридаги 9 - "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларининг бир гуруҳ болажонларига туҳфа этишди.
Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳайё Асламова, Оқсоқоллар кенгаши раиси Ўктам Ҳожиев, гуруҳлар раҳбарлари кенгаши раиси Дилором Худойбердиева, “Хорижий тиллар” кафедраси мудири Гули Раҳимовалар каби фидойи инсонлар “Меҳрибонлик уйи”нинг 5-6-гуруҳларида тарбияланувчи болаларни бир дастурхон атрофига жам қилишиб байрам кечасини ташкил этишди. Байрам ширинликларсиз татимас деганларидек, болажонларга ширинликлар улашилди. "Меҳрибонлик уйи" директори Нодира Рабоева коллеж ўқувчиларига, уларнинг ота-оналарига, устозларига чуқур миннатдорчилик билдириб, бундай эътибор ва хайрли ишлар ҳамиша болалар кўнглини тоғдек кўтаришини таъкидлаб, меҳр-оқибатли ва ташаббускор ёшларнинг келажакдаги ишларида муваффақият тилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
ЖамиятРақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
ЖамиятCongress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш
