
Ёзнинг жазирама кунларида ширин ва мазали тарвуз истеъмол қилиш кишига хушкайфият, организмга эса тетиклик бахш этади. Айниқса, уни фарзандларимиз севиб тановул қилишади. Аммо сифати бузилган, кимёвий ўғит меъёридан ортиқ қўшилган эртапишар тарвуз киши организми учун хавфли ҳисобланади.
– Ёз фаслида эртапишар полиз экинлари, димлаб пиширилган меваларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлган маъқул, – дейди Қашқадарё вилояти Чироқчи туман ДСЭНМ Кўкдала бўлими бош шифокори Маҳмадўст Қудратов. – Чунки бундай маҳсулотлар меъда-ичак тизимини заҳарлайди. Натижада беморнинг кўнгли айниб, ич кетиши каби салбий ҳолатлар кузатилади. Бу эса эндигина бўйи чўзилиб, жисмоний кучга кириб бораётган болаларнинг ўсишига, организмига салбий таъсир кўрсатади.
Маълумки, полиз маҳсулотлари бозорлардаги махсус лабораторияларда текширувдан ўтказилади ва шундан сўнг сотишга рухсат берилади. Бироқ, шаҳар атрофи ёки кўп қаватли уйлар ёнида сотилаётган полиз маҳсулотларининг барчасини ҳам ушбу текширувдан ўтган дея олмаймиз. Бу каби жойларда сотилаётган полиз экинлари бозорга нисбатан арзон, қолаверса, аҳоли яшаш манзилига ёки йўл-йўлакай харид қилишга қулай бўлгани учун харидорбоп бўлади.
– Бозорга келган барча турдаги полиз маҳсулотлари махсус лаборатория текширувидан ўтказилади. Сўнгра ДСЭНМ хулосасига кўра сотишга рухсат берилади ёки аксинча бозор ҳудудига киритилмайди, – дейди пойтахтимиздаги “Қўйлиқ” деҳқон бозори директори ўринбосари Дилмурод Исломов. – Шунингдек, муддати ўтган маҳсулотлар ҳам сотишга рухсат этилмайди.
Тарвуз харид қилишда биринчи галда маҳсулотнинг лаборатория текширувидан ўтган ёки ўтмаганлигини суриштириш, қолаверса, унинг кўриниши, ички ҳолатига эътибор қаратиш лозим. Яъни мутахассислар меъёрида етилиб пишган, қирмизи тарвузларни харид қилишни тавсия этишади. Яна бир гап: агар маҳсулотнинг мағиз қисмида оқ томирга ўхшаш чизиққа кўзингиз тушса, билингки, унга кўп миқдорда селитра қўшилган бўлади. Қолаверса, кимёвий ўғитга тўйинган тарвузларнинг мазаси нордон бўлади. Ўйлаймизки, ушбу маслаҳатларимиз тарвуз танлашда албатта сизга асқотади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЁзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...
Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм
Тиббий сабоқларКичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан, эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда к
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
