Саидаҳмад ЗАРДОН
Ҳовлида 7 ёшли Расулжон ва унинг 6 ёшли синглиси – Садаф ўйнаяпти. Садаф Расулжонга юзланди.
– Кел, янги ўйин ўйнаймиз: сен ота бўласан, мен – она. Сен ишдан кел, мен кутиб оламан.
Расулжон рози бўлиб, ирғиб ўрнидан турди ва томоқ қириб, ишдан келган бўлди:
– Овқатинг тайёрми, хотин? Тезроқ суз.
Кутилмаганда Садаф икки қўлини белига қўйиб, баланд овозда деди:
– Тайёрмас, ҳей заҳар юткур. Ишинг тугаганига қанча бўлди, айт? Шу пайтгача қаерда санқиб юрибсан?
– Мажлис...
– Бекорларни айтибсан, ярим кечагача мажлис бўларканми? Ундан кўра яширмай айтавер, қаерларда санқиб юрганингни...
– Ҳов товуқ мия, мажлис бўлгандан кейин мажлис дейман-да. Нима, мен ўйнаб юрибманми? – энди Расулжон ҳам бироз овозини кўтариб, дағдаға қилди. Садаф эса у билан гап талашиб ўтиришга сабри чидамай, ўзича шанғиллаб, ишларини давом эттира бошлади.
– Бу кунимдан ўлганим яхши. Шу рўзғорга келиб нима кўрдим ўзи, кун бўйи тиним йўқ. Бир қарасанг сув керак, бир қарасанг нон, овқат пишир, кир юв, уй супур... Бу кишимнинг эса парвойи фалак, бирор кун эртароқ келиб шу бечорага ҳам ёрдам берай демайди. Баҳонаси мажлис-мажлис... Қани эди шунча мажлисга қатнашганига яраша тўлиб-тошиб келса. Йўқ, қуп-қуруқ келаверади. Уйда нима бор, нима йўқ хаёлига ҳам келтирмайди. Эркак деган мундоқ рўзғорни эплаб қўйиб, кейин кеккайсада...
– Ҳой вайсақи, нима мен ўйнаб юрибманми? Маошимни олсам, уйга олиб келаяпман-ку. Кун бўйи ишлаб, чарчаб уйга қайтсам яна бу аҳвол. Бирор кун бундоқ яхши кайфият билан, кулиб қарши олсанг ҳақинг кетиб қоладими, а? Мана қўшниларимиз...
Шу пайт дарвозадан отаси кириб келди. Ҳовли четида ўйнаётган болалар жим бўлиб, вазиятни кузата бошлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
