Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Таомноманингизга қараб ташхис...

04.08.2017
70 марта ўқилди
Таомноманингизга қараб ташхис...

Маълумки барча жониворлар ўз озуқасини инстинкт орқали топиш хусусиятига эга. Бизда инсонларда ҳам шундай озуқий интуиция мавжуд, аммо афсуски ҳар доим ҳам организмимизнинг бу сигналларига қулоқ тутавермаймиз. Овқатга нисбатан ҳис этиш инстинктини қандай англаш ва шакллантиришни тушуниб олсангиз, ўзингиз учун энг яхши диетолог бўлишингиз турган гап. Бунинг учун эса шунчаки, иштаҳангизга қулоқ тутинг ва муаммоингиз айнан нимада эканлигини аниқлаб олинг.

  1. Ёғ суртилган нону сердумба гўшт кўнглингизни айнитадими?

Унда зудликда шифокорга учранг ва УЗИ текширувидан ўтинг. Чунки сизнинг ўтингиз яллиғланган ёки унда тош пайдо бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, бундай ҳолатлар вирусли гепатитнинг яширин турида ҳам намоён бўлади. Оқибатда зарарланган жигарингиз сифатсиз зардоб ажрата бошлагани учун ҳам ёғли овқатлар кўнглингизни айнитаётган бўлиши мумкин. Чунки бундай зардоб организмга тушган ёғни жуда ёмон парчалайди.

  1. Сутли бўтқаларга сира хушингиз йўқми?

Демак организмингизга кальций етишмайди. Буни ишонч билан айтишимизга сабаб, аёлларнинг деярли 30,5-33,1 %и айнан шу модда етишмаслигидан азият чекадилар. Сутли, айниқса манна ёрмали бўтқалар организмнинг ички муҳитини “ачитиш” орқали тиш ва суяклардаги муҳим микроэлементларнинг ажралиб чиқишига кўмаклашади. Шу сабабдан ҳам сут маҳсулотларига “аллергияси” борлар одатда бўр ёки оҳак ғажишни яхши кўради.

  1. Бирдан ширинликка ружу қўйдингизми?

Агар бунга қадар ширахўрлик сизга ёт бўлиб келган экан, демакки бу иштиёқнинг жиддий сабаблари бор. Бу шунчаки лаҳзалик истак эмас, аксинча сизнинг миянгиз “глюкозааа!” деб бонг ураётганидан далолатдир. Чунки қонингизда айнан ана шу модда кескин камайиб кетган. Тезда бир пиёла новвот чой ичиб олсангиз, нақадар роҳатланганингизни ўзингиз ҳам сезасиз.

  1. Баъзида қуруқ ёрмалар (айниқса гречка)ни хомлигича егингиз келадими?

Сизга темир моддаси етишмаётганидан далолатдир. Кўнглингиз тортаётган бу нарсани ейишдан уяларсиз ва ё буни бир бемаъниликка йўярсиз, аммо тушунинг забонсиз организмингиз бундан ортиқ иштаҳа очар, ишончли ва албатта ейиш мумкин бўлган усулни билмайдида. Бироқ ўзингиз буни билишингиз шарт. Яхшиси бундай пайтда ўзингизни бир бурда қора нон ва гўшт, ундан кейин эса битта олма билан сийланг.

  1. Хаёлингиздан шоколадли торту кремли пирожнийлар кетмай қолдими?

Кузги ёғинли кунларнинг бошланишида негадир организмда тушкунлик ҳолати юзага келади. Ёғли ва ширин пишириқлар кишига мисли ўтириб қолган батарейкаларга аккумлятор каби зарурдир. Бош мия катакчалари бу маҳсулотлардан куч олиб, сизни қувонч гормонлари билан озиқлантиради.

  1. Бутун бошли оқ пиёз ёки саримсоқни паққос туширгингиз келяптими?

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681