Ёшлик – куч, шижоат ва ғайрат демакдир. Ундаги жўшқинликни доимо эзгуликка йўналтирмоқ лозим. Зеро, халқимиз "Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш", деб бежизга айтмаган.
Юртимизда барча соҳалар каби таълим соҳасига бўлган эътибор ва ундаги ўзгаришлар, яратилаётган имкониятлар ёшларимизнинг чуқур билим эгаси бўлишига қаратилган саъй-ҳаракатдир.
Ёшлар орасида мунтазам ўтказилиб келинаётган турли мусобақа ва танловлар ҳам уларни бир мақсад йўлида жамлаб, қизиқиш ва интилишларини йўналтиришга хизмат қилади.
Болалигидан журналистика соҳасига қизиқадиган 220-умумтаълим мактабининг 8-"А" синф ўқувчиси Дилруҳ Турдиева учун ҳам ана шундай танловлар ҳақиқий синов майдони бўлди, десак муболаға бўлмайди. У шу йили Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бўлиб ўтган иншолар танловида фахрли учинчи ўринни эгаллади.
– Мунтазам ўтказилиб келинаётган иншолар танловларида иштирок этишим, ўз хатоларимни тўғрилашга хизмат қилади. Устозим она тили ва адабиёт ўқитувчиси Феруза Зуфарова кўмаги билан ўз устимда доимо ишлаб келмоқдаман. Насиб қилса, албатта кейинги танловларда ғолибликни қўлга киритишга ҳаракат қиламан, – дейди Дилруҳ Турдиева.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
