
“Энг намунали муассаса” сертификати соҳиблари:
Хоразм вилояти 20-сонли “Меҳрибонлик” уйи (11-сон, 12. 03. 2015). Нега бу муассаса фаолиятини намунали деб топдик? Зеро, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларидаги шарт-шароитлар, болаларга яратилаётган имкониятлар, давлатимизнинг ғамхўрлиги деярли бир-бирига уйғун, Ушбу муассасалар амалга оширилган ишлари билан бир-биридан фарқ қилади. Хива “Меҳрибонлик” уйи ўз битирувчиларини ҳаётга кириб келишига алоҳида этибор беради. Худди ота-оналари каби коллеж, олий ўқув юртида таҳсил олаётган вақтда ҳам улардан кўз-қулоқ бўлиб туради, ўқишларни битказиб, ишга тушганида ёрдам беради, никоҳ тўйларини ҳомий топиб ўтказади. Масалан, кейинги уч йилда ўз талабаси бўлган 15 нафарга яқин тарбияланувчисини ишга ўз муассасига олишди. Катта-катта корхоналарга ишга жойлаштириб қўйишди. Бу муассасадан ҳар йили ҳарбий ўқув юртларига 4-5 бола ўқишга киради. Бу ҳам бежиз эмас. Хивадаги ҳарбий қисм муассаса болаларини оталиққа олган. Бу йил ана шу ҳарбийлардан бири Сурхондарёда хизмат қилаётган Темурга қайлиқни Сурхондарёга бориб совчи бўлиб олиб келишди. Яна тўйни ўтказиб, хизматга кузатиб қўйишди. Янги йил арафасида эса уч нафар тарбияланувчининг тўйини ҳомийлар ёрдамида ўтказиб беришди (3-сон, 15. 01. 2015). Бу ердаги бундай анъаналар қадриятларни кўплаб санаш мумкин. Битирувчиларни турар-жой билан таъминлаш масаласида ҳам намунали ишларни олиб боришмоқда (11-сон, 12. 03. 2015).
Қорақалпоғистон Республикаси 1-сонли “Меҳрибонлик” уйида ҳам (9. 07. 2015 28-сон) ўзига хос анъанавий қадриятларни кузатиш мумкин. Бу муассасадан Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказиладиган беллашувларда ҳар йили фаол қатнашишади. Беш нафар тарбияланувчи турли йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг ғолиби бўлишган. Шунингдек, муассаса сув спорти мусобақаларида халқаро турнир ғолибларини ва Ўзбекистон чемпионларини етказиб берган. Бир сўз билан айцак исътедодли болаларининг кўплиги билан ажралиб туради.
Қарши Мурувват уйи (23. 07. 2015 30-сон) мамлакатимиз бўйича болаларни қабул қилиб, уларга оиладагидек муҳит, рисоладагидек таълим-тарбия бериб келяпти. Айниқса, уларга яратилган шарт-шароитлар, турли хил тўгараклар эътиборни тортади.
“Менинг муассасам – менинг оилам” танлови ғолиблари:
Самарқанд шаҳридаги 10-“Меҳрибонлик” уйи 7-гуруҳ тарбияланувчиси А. Баратованинг “Бошимни силади Ватан қўллари” ўз муассаси ҳақидаги мақоласи учун (27. 11. 2014 48-сон).
Жиззах вилояти 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари Арабулла Аҳмаджонов, Ўрол Тилабов, Достон Бердиев, Беҳруз Жумабоевларга “Жиззах манзаралари” туркуми учун(22. 01. 2015 4-сон): (09. 02. 2015 6-сон): (12. 02. 2015 7-сон).
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятРақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
