Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТАН – ҚЎРFОН, ДАРД – МЕҲМОН, АГАРДА...

07.08.2014
52 марта ўқилди
ТАН – ҚЎРFОН, ДАРД – МЕҲМОН, АГАРДА...

Суҳбатдошимиз Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонасининг 1-бўлимида фаолият олиб борувчи олий тоифали шифокор Маърифат Абдиева. У 22 йилдан буён тиббиёт соҳасида хизмат қилади.

– Маърифат Шораҳметовна, сизнинг оилангиз юртимиздаги кўплаб тиббиётчи оилаларнинг бири экан. Турмуш ўртоғингиз Шерзод Абдиев-жарроҳ, тўнғич қизингиз Шаҳноза ҳам шифокор, Меҳриой ва Шуҳрат исмли фарзандларингиз ҳам шу соҳани танлаб, талабаликнинг узун, машақатли йўллари олдида туришган экан.

Инсон аста-секин ўзи хизмат қилаётган ва яшаётган муҳитнинг бир қисмига айлана боради. Шу маънода сиз ҳам оилангиз билан бирга тиббиёт янгиликларидан куч оласиз. Президентимиз ҳаммамизнинг олдимизга қўйган: “Ким эдигу, ким бўлдик?” деган саволини сиз ҳам хаёлдан ўтказасиз, шундай эмасми?

– Албатта, менинг шифокорлик фаолиятим асосан истиқлол йилларига тўғри келади. Ҳамма соҳада бўлгани каби тиббиётдаги ижобий ўзгаришлар бизнинг кўз ўнгимизда рўй берди. Талабалигимизда ҳам амалиёт ўтагани шифохоналарга борардик.

Мустақиллик йилларида жуда катта қувонч ва мамнуният билан айта оладиган ўзгариш бу – беморларни даволаш имкониятининг кенгайганидир. Мен ўзи ҳозирги Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг юқори курсларида ўқиб юрганимдаёқ, шу йўналиш, яъни юқумли касалликлар йўналишини танлаганман. Чунки бу тоифага кирувчи касалликлар, яъни ўткир меъда-ичак касалликлари ёки гепатит(сариқ касаллиги) бўладими ҳамма касалликларнинг белгилари, давоси аниқ. Агар шифокор бемор билан биргалашиб курашса, албатта, шифо топади.

Истиқлол йилларида бу ишончимизга замонавий ташхислаш жиҳозлари ва муолажа усуллари қўшилди. Биз ўзимизни яна ҳам ишончли, хасталик қаршисида кучли ҳис эта бошладик. Ҳар ҳолда бугун таниқли шифокор Салима Валиева раҳбарлигида изчил фаолият олиб бораётган шифохонамиз мутахассис-шифокорлари тўрт фаслда эҳтиётсизлик, экологик омиллар ва бошқа турли сабаблар билан юзага чиқувчи хасталикларга қарши курашда чекинмаяпти.

– Ҳозир мева ва сабзавотлар ғарқ пишиб, саратон иссиғи ҳам авжланган пайт. Асосан бу даврда қандай касалликлар кузатилади? Хасталик белгилари қандай намоён бўлади?

– Айтганимиздай, баҳор, ёз ойларида кўпроқ ўткир меъда-ичак касалликлари, баҳор, кузда эса кўпроқ гепатит (сариқ) касаллиги билан курашишга тўғри келади. Қайнатилмаган сув ичганда, мева-сабзавотларни ювмай ёки чала ювиб истеъмол қилган ҳолатда, эски овқатлар, ачиган творог, кефир, тухум, гўшт, қатиқлар тановул қилинганда ўткир меъда-ичак касалликлари юзага келади. Ҳатто, ейишга яроқсиз турли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам организмнинг заҳарланишига сабаб бўлиши мумкин.

Беморнинг аввал кўнгли айнийди, кейин қуса бошлайди. Тана ҳарорати кўтарилади, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинмаса, хаста кишининг ичи кетади, тана сувсизланади.

– Демак, касаллик тез ривожланади. Шифокорлар етиб келгунича уй шароитида беморга қандай ёрдам кўрсатса бўлади?

– Оз-оздан қайнатилиб, совутилган сув ичириш мумкин ёки газланмаган минерал сувдан ҳам ичса бўлади. Энг яхшиси, касалликнинг биринчи белгилари бошланиши билан зудликда мутахассис-шифокорларга мурожаат қилиш керак. Баъзилар: “ўтиб кетади”, деб ўз билганича даволашга киришадилар. Натижада беморнинг танасии анча сувсизланиб қолгач, шифокорга юзланадилар. Кейин муолажа муддати бир мунча чўзилади, бемор қийналиши мумкин...

– Маърифат Шораҳметовна, ҳар қандай хасталикни даволашдан кўра олдини олган мақул дейишади...

– Овқатланишга инсон ҳаётининг асосий қисми деб қаралиши керак. Эътибор берасизми, баъзи халқлар ҳаётини киноларда кўрсангиз, хар бир таом пайтига байрамга тайёргарлик кўргандек ҳозирлик кўришади. Бизнинг ҳам овқатланиш маданиятимиз минг-минг йиллик тарихга эга. Егуликларни оз-оздан, тоза ювиб, покиза пишириб ейиш, аралаш-қуралаш, пала-партиш овқатланишдан тийилиш ўткир меъда-ичак тизими касалликларидан асрайди. Айниқса, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, қўлларни, оғиз бўшлиғини тоза асраш ҳам касал бўлмаслик, юқумли хасталикни юқтирмаслик учун восита бўла олади. Бемор ўткир меъда-ичак касаллиги билан оғриб, тузалгандан сўнг ўн кунгача, албатта, парҳезга амал қилиши лозим. Қовурилган ва ёғли таомлардан сақлангани мақсадга мувофиқ. Сут ичиш, творог, пишлоқ ейишни ҳам тавсия қилмаган бўлардим. Сувда ёки буғда пишган таомларни ҳам тановул қилиб турса, организмга оғир юк бўлиб тушмайди.

Теглар:#2014/32

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
СУМАЛАК МЕЪДА-ИЧАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИМИ?Табобат

СУМАЛАК МЕЪДА-ИЧАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИМИ?

Баҳорий тансиқ таом – сумалакни билмайдиганлар диёримизда топилмаса керак. у нафақат таом, дармон дори ҳамдир. буни аввалдан табобат илмини билган ота-боболаримиз яхши билишган. ул

20.03.2024151
Ўт қопидаги «яширин» меҳмонТиббий сабоқлар

Ўт қопидаги «яширин» меҳмон

Маълумотларга кўра, бугун дунё аҳолисининг 5 фоизи ўт пуфагида тош «олиб» юради. Энг ёмони, уларнинг аксарияти бу ҳолатни узоқ вақтгача билмайди. Хўш, нега шундай? Бу касалликка қа

26.10.2023243
Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилдиСпорт

Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилди

Бугунги кунда ёшларнинг чуқур билим олишлари, ҳар соҳада илм эгаллашлари йўлида мамлакатимизда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун ёшларга барча шарт-шароит ва имкон

12.08.2024202
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562