Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Таълим йўналиши – журналистлар эътиборида

11.05.2013
42 марта ўқилди
Таълим йўналиши – журналистлар эътиборида

Маълумки, XXI аср – фан тараққиёт асридир. Демак, бунда ёшларнинг мустаҳкам билимга эга бўлиши талаб этилади. Шундай экан, бу борада таълим соҳаси мутахассислари жойлардаги ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатмоғи лозим. Бу йўналишдаги барча ўзгаришлар, муваффақиятлар билан биргаликда йўл қўйилаётган баъзи камчиликларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши ҳамда кенг оммага етказилиши муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган семинар-тренинг "Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамиятини жамоатчиликка етказишда ахборот хизматлари ролини оширишнинг долзарб масалалари" мавзусига бағишланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ахборот хизмати ходимлари, ҳудудий халқ таълими бош­қармалари муассислиги, ҳаммуассислиги ва ҳамкорлигида чоп этиладиган газета ва журналлар бош муҳаррирлари ҳамда марказий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Икки қисмдан иборат мазкур анжуманнинг биринчи қисмида бугунги кун ахборот хизматлари ходимларига тадбирлар, матбуот анжуманлари, брифингларни ташкил этиш, жамоатчилик ва ОАВ ходимлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, соҳага тегишли бўлган хорижий тажриба ва янгиликлар ҳақида назарий билимлар берилган бўлса, тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятига доир масалалар хусусида маърузалар тингланди ва фикр алмашилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари А.Холбеков "Ҳудудий халқ таълими бошқармалари муассислиги, ҳаммуассислиги ва ҳамкорлигида чоп этиладиган нашрларда "Обод турмуш йили" Давлат дастурининг ёритилиши" юзасидан ўз фикрини билдирар экан, журналистларни янада фаолроқ бўлишга чақирди.

Теглар:#2013/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирладиМаданият

ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди.       Тадбирда ТУРКСОЙ ташкило

12.09.2022309
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021334