Тошкент давлат иқтисодиёт университетида "Ҳаракатлар стратегияси – таълим ва фан соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим омили" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Тараққиёт стратегияси маркази, Ўзбекистон "Адолат" СДП сиёсий кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Б.Ҳодиев ва бошқалар Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш, таълим тизимининг узлуксизлигини янада такомиллаштириш мақсадида сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш муҳим вазифа этиб белгиланганини таъкидлади.
Тадбир Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонида ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга бағишланди.
Ҳужжатда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва капитал таъмирлаш баробарида уларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш назарда тутилган.
2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллиги босқичма-босқич ривожлантирилиб борилади.
– Яна бир масала олий маълумотли кадрларимизнинг халқаро меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишдир, – дейди Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Акмал Бурҳонов. – Бугун дунёнинг ривожланган давлатлари кадрларни танлашда Болонья декларациясига таянмоқда. Шу боис мамлакатимизнинг мазкур халқаро ҳужжатга қўшилиш масаласи кўриб чиқилади. Бу миллий олий таълим тизимини жаҳон амалиёти билан уйғун ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини кескин оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, ҳудудлардаги олий ўқув юртлари учун илмий-педагогик кадрлар захирасини яратиш, таянч олий таълим муассасаларида магистратура ва докторантурага мақсадли қабул ташкил этилиши масаласи ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган мактабгача таълим тармоғини кенгайтириш ва такомиллаштириш, умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, касб-ҳунар коллежлари фаолиятини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш, олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
