
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир муҳим масалалар белгиланган.
Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Қарорда олий таълим муассасалари жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириши, ўқув жараёнига илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий қилиши белгиланган. Ўқув-педагогик фаолиятга, малака ошириш курсларига хориждаги таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларда амалиёт ўташини, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ тингловчилари билан Буюк британиялик мутахассис Молли Харвининг учрашуви ташкил этилди. М.Харвининг китоблари халқаро кўламда жуда оммабоп бўлиб, у кўплаб йирик халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Бош илмий-методик марказ директори У.Бегимқулов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мустақил фикрлайдиган, баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу борада педагог кадрларнинг касб маҳоратини ошириш, хорижлик мутахассислар билан ўзаро тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур учрашув ҳам таълим бошқарувининг асосларини такомиллаштириш, соҳада юқори натижаларни қўлга киритиш ва ўзаро тажриба алмашиш имконини беради.
Учрашувда Молли Харви таълим тизимида бошқарувнинг асосий жиҳатлари, раҳбар кадрларнинг иш юритишдаги долзарб вазифалари, соҳада муваффақиятга эришишнинг сирларини ўз тажрибаси мисолида сўзлаб берди.
– Ўзбекистонда таълим-тарбия, педагог кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими самарали ташкил этилган, – дейди Молли Харви хоним. – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган. Ўқитувчи ва педагоглар хорижий тилларни ўзлаштираётгани, турли давлатлар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб борилаётгани ва маҳорат дарслари ташкил этилаётгани соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
