Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Таълим сифати ва самарадорлиги оширилмоқда

02.10.2013
47 марта ўқилди
Таълим сифати ва самарадорлиги оширилмоқда

Мамлакатимизда таълим сифатини оширишга бўлган эътибор ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, умумтаълим мактаблари учун таълим стандартлари талабларига мувофиқ юқори самарали мультимедия воситалари ҳамда ўқув адабиётлари ва қўлланмаларнинг компьютер электрон турларини яратишнинг йўлга қўйилганлиги соҳа ривожига катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида "Таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан тизимли равишда таъминлаш масалалари, дарс жараёнига ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш борасида белгиланган устувор йўналишлар" мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам ушбу масала хусусида сўз борди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов­ сўзга чиқиб, ўқув жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, таълим сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Янги ўқув йилида умутаълим мактабларининг 1-, 4-, 6-, 7-синф ўқувчилари учун жами 392 номда 22 миллион 533 минг 772 нусхадаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, жойларга етказилди.

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Омонулла Юнусов 2013-2014 ўқув йилида нашр қилинган дарсликларнинг чоп этиш жараёни, уларнинг сифати хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, анжуманда нашр қилинган дарсликларнинг электрон шакли www.uzedu.uz сайтига жойлаштирилгани, 1-синфлар учун яратилган "Kids' English" инглиз тили дарслик мажмуасига қўшимча равишда ўқитувчилар ва ота-оналар учун ўзбек тилида 446 минг 84 нусха ҳамда рус тилида 59 минг 974 нусха қўлланма чоп этилиб, жойларга тўлиқ етказилгани таъкидланди. Бундан ташқари тадбирда замонавий ўқув компьютер синфлари билан таъминланган умумтаълим мактабларининг сони ортиб, АТКдан фойдаланиш самарадорлиги оширилиб бораётганлиги хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Теглар:#2013/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021334
Эмлаш муолажалари сифати кафолатланганми?Тиббий сабоқлар

Эмлаш муолажалари сифати кафолатланганми?

Ҳар бир давлатнинг ўз миллий эмлаш жадвали мавжуд. Юртимизда ҳам шундай миллий эмлаш жадвали бор. Унга кўра, ҳар бир боланинг туғилганидан то 16 ёшгача эмланиши мажбурийдир. Фуқаро

13.07.2021232