Тошкент вилояти педагогика коллежида “Тилларни ўқитишни такомиллаштириш – давр талаби” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар Педагогика коллежининг устозлари ва ўқитувчилар билан биргаликда ўтказилиб, мазкур семинарда вилоятнинг 128 та коллежидан 100 га яқин ўқитувчилар иштирок этишди. Мазкур семинарнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад муассасаларда чет тилларини мукаммал ўқитиш бўйича тизимни янада ривожлантириш, таълим самарадорлигини ошириб, соҳада юзага келаётган муаммоларни атрофлича ҳал этишдан иборат.
Семинар Педагогика коллежининг ўқитувчилари томонидан инглиз, ўзбек ва рус тилларида олиб борилди. Унда сўзга чиққанлар тил ўрганиш жараёнидаги ютуқ ва камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, семинар давомида “Таълим воситалари – таълим технологиясининг таркиби”, “Дарс самарадорлигини оширишда интерфаол методларнинг ўрни” мавзусида маърузалар тингланиб, мавзуга доир амалий машғулотлар ўтказилди. Турли савол-жавоблар орқали мавзу юзасидан бир қатор масалаларга ойдинлик киритилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
Тиббий сабоқларҚизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунёда пандемия сабабли қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаслик оқибатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 9 милл
