
Мамлакатимиз Бош Қомусида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида экани кафолатланган. Шу билан бирга, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга экани, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши мустаҳкамланган.
Бу мамлакатимизнинг инсонпарвар сиёсати, халқимизнинг болажонлиги, уларга ғамхўрлик кўрсатишига оид азалий қадриятларимизнинг қонуний ифодасидир. Бу тамойиллар ҳаётимизда ўз ифодасини топаётгани болалар учун яратилган қулай шарт-шароитларда яққол намоён бўлмоқда.
Фарзандлар камоли учун яратилган ҳуқуқий асослар ва амалий чора-тадбирлар БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларига мос. Зеро, унда болалар ҳуқуқлари таъминланиши, уларнинг бекаму кўст вояга етиши учун ғамхўрлик кўрсатиш тамойили устуворлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида “Вояга етмаганларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш: муаммо ва ечимлар” мавзуида ташкил этилган конференцияда шулар ҳақида сўз юритилди. Вояга етмаганлар ишлари бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этган тадбирда депутатлар, БМТ Болалар жамғармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари У.Суннатов, халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари доимий ҳимояда эканини, айниқса, фарзандларимизнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари тўла таъминланганини таъкидлади. 12 йиллик бепул мажбурий таълим тизими йўлга қўйилгани ҳар бир болани таълимга жалб этиш имконини бермоқда. Бунинг учун ҳар йили давлат бюджетининг 35 фоиздан ортиғи ушбу соҳага йўналтирилади.
Конференцияда БМТ Болалар жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилаётганини таъкидлади. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида соҳани янада такомиллаштириш назарда тутилгани диққатга сазовор. Унда кўзда тутилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, таълим сифатини янада яхшилаш мақсадга мувофиқ. Имконияти чекланган ҳамда мактаб ёшига етмаган болаларга таълим беришни кенгайтириш бугунги кун талабларидандир.
Тадбирда мактабларда таълим сифатини яхшилаш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди. Дарсликлар сифатини яхшилаш, ўқитувчилар малакасини ошириш борасида амалий саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Ҳар бир синфда ўқувчилар сони 35 нафар этиб белгилангани нафақат ўқитувчи, балки ўқувчиларга ҳам қулайлик яратади. Имконияти чекланган болалар учун 85 махсус мактаб фаолият юритмоқда. Мактабга чиқиш имкони бўлмаган 10 мингдан ортиқ ногирон бола учун жалб этилган ўқитувчилар уларга ўз уйида билим бермоқда. Мактабгача таълим тизимини кенгайтириш мақсадида мавжуд боғчаларнинг кўпчилиги таъмирланди ва бу жараён давом этмоқа. Қўшимча 50 мактабгача таълим муассасаси қурилиши натижасида бу борада болаларни қамраб олиш 1,5 бараварга ортади.
Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари таъминланиши билан бирга уларнинг фаровон ҳаёт кечириши, иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариши учун барча шароит яратилган. 300 дан зиёд мусиқа мактаби, минглаб спорт мажмуалари мавжудлиги шунга кенг йўл очаётир.
Фарзандларимиз учун яратилган имкониятлар уларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишига замин яратмоқда. Бу борада таълим муассасалари, ота-оналар, ўзини ўзи бошқариш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Бу тизим орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вояга етмаганларни турли иллатлардан, ахборот хуружларидан асрашда самарали натижаларга эришилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
