Байрамона тусда безатилган Жиззах Давлат педагогика институти ҳовлиси ҳар қачонгиданда кўркам кўриниш касб этган. “17 ноябрь – халқаро Талабалар куни”ни муносиб ютуқлар билан қарши олган талаба-ёшларимизнинг қувончи чексиз. Келажакда устоздек буюк номга мушарраф бўлиш умидида таҳсил олаётган иқтидорли йигит-қизлар ҳамда уларга сидқидилдан таълим бераётган устозларнинг эришаётган муваффақиятлари ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсанг арзийди.
1974 йилда ўз фаолиятини бошлаган институт вилоятнинг тўнғич олий таълим маскани ҳисобланиб, мазкур таълим даргоҳига севимли ёзувчимиз Абдулла Қодирий номи берилган. Дастлаб 2 та факультет 425 нафар талаба, 20 га яқин профессор-ўқитувчи билан фаолият юритган институтда бугунги кунда 9 та факультет, 2 та бўлим, 29 та кафедра фаолият кўрсатмоқда. 21 та бакалавр йўналишида 6 минг 700 нафарга яқин, 5 та магистратура мутахассисликларида 73 нафар талаба таҳсил оляпти.
Институтда 3 та йўналиш бўйича докторантура мавжуд бўлиб, 7 нафар докторант илмий тадқиқот иши билан шуғулланмоқда.
Бугунги кунда муассаса талабаларига 476 нафар профессор-ўқитувчи таҳсил бермоқда. Уларнинг 15 нафари фан доктори, 120 нафари эса фан номзодлари ҳисобланади.
Таълим даргоҳи талабаларига етарлича билим бериш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун етарлича моддий-техник база яратилган. 714 ўринли маданият саройи, 1500 ўринли ёзги форум мажмуаси, манавият-тарғибот маркази, 2 та ёпиқ спорт мажмуаси, бассейн, 12 та маънавият хонаси ва Ахборот– ресурс маркази, 3 та замонавий типдаги ўқув бинолари мавжуд. Шунингдек Ибн Сино номли саломатлик маркази, Бобур номли ёзги дам олиш оромгоҳи талабаларнинг соғлиғини тиклаш ҳамда муҳофаза қилиш учун хизмат қиляпти.
Институтнинг мавжуд ўқув хоналари замонавий техника воситалари билан жиҳозланган. Бугунги кунда муассасада 31 та мультимедия жамланмалари жойлашган маъруза заллари, 25 та компьютерь синфлари ўқитишнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Талабаларга яратилаётган бу каби имкониятлар ўзининг самарасини бериб келмоқда. Шогирдларимиздан Ирода Абдураҳмонова ҳамда Ирода Матмуродова Зулфия номидаги давлат мукофотини, Зулхумор Мамарасулзода эса “Ниҳол” мукофотини қўлга киритган. 9 нафар талаба республика олий таълим муассасалари талабалари учун ташкил этилган турли номдаги давлат стипендияларига сазовор бўлишди. Институтнинг 15 нафар талабаси “Таълим грантлари” совринини қўлга киритди, 17 нафар талаба эса республика фан олимпиадаларининг ғолиблари бўлишган. Институт профессорлари Холбўта Тўрақулов ҳамда Муҳаммаджон Холбеков яратган дарсликлар республикада юқори баҳоланди.
Мустақилликдан сўнг мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан педагог кадрларга бўлган эътиборнинг юқорилиги сабабли ўқитувчилик касби нуфузининг бир неча маротаба ортганлиги, қолаверса Жиззах Давлат педагогика институтида яратилаётган имкониятлар натижаси ўлароқ кейинги йилларда мазкур олий ўқув юртида таълим олишни хоҳловчиларнинг сони бир неча бор ортди. Биргина 2014-2015 ўқув йилида институт қабул квотасидаги 1640 та ўринга 22 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди. Бундай ҳолат республикадаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЁзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...
Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
