Туркияда Таэквондо ВТФ бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва катталар терма жамоаси аъзолари анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Turkish Open – 2016 турнирида иштирок этишмоқда.
Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақада Жасур Бойқўзиев, Никита ва Максим Рафалович, Темурбек Ўролов, Валентин Хегай сингари тажрибали спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.
Улардан 74 кг вазнда иштирок этган Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. 80 кг вазнда қатнашган Максим Рафалович эса финалда туркиялик Юнус Сарига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. 87 кг вазн тоифасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилган энг тажрибали спортчимиз жаҳон вице-чемпиони Жасур Бойқўзиев ҳам кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Светлана Осипова, Мадинабону Манноповалар ҳам кумуш, Гўзал Норбобоева, Нигора Турсунқулова ҳамда Чарос Қаюмова бронза медаллари билан тақдирланишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
