Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тадбири борга шароит бисёр

08.09.2017
54 марта ўқилди
Тадбири борга шароит бисёр

Бугун юртимизда ишбилармон хотин-қизларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қувонарлиси, тадбиркор аёллар аҳоли бандлигини таъминлаш билан бирга иқтисодиётимиз ривожига муносиб улуш қўшмоқда.

Мамлакатимизда бу борадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, иқтисодиётни юксалтириш, янги иш жойларини очиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш мақсад қилиб белгиланган.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Янгибозор қишлоғида таваллуд топган Гулруҳ Эргашева ҳам ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Иқтисодчилар оиласида вояга етган ёш тадбиркор ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олмоқда. Гулруҳ 2014 йилда “Тахмина” номи билан гўзаллик салони ташкил этиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Кейинчалик нон ва қандолат мақсулотлари ишлаб чиқариш, тикув цехи, тўй либослари, компьютер хизматларини ҳам йўлга қўйди. Корхонада ишловчилар сони 2015 йилда 7 нафарни ташкил қилган бўлса, бугунга келиб келиб бу рақам 16 нафарга етди.

– Келажак учун кўплаб истиқболли режалар тузганман. Насиб бўлса тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириб, хизмат турларини 12 тага етказмоқчиман. Иш ўрнини яна 10 тага кўпайтириб, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш ниятим бор, – дейди ёш тадбиркор. – Жумладан, ўқув маркази ташкил қилиб, вилоятимизнинг энг чекка туманларида унинг филиалларини очиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиб, миллий ипак мато яратиш, чойшаблар ишлаб чиқариш ва корхона ҳисобидан хайрия ишларини амалга оширишни режалаштирганман.

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган имкониятлар бисёр. Бундан ташқари мамлакатимизда тадбиркор аёллар учун турли семинар-тренинглар ўтказилмоқдаки, бундан кўзланган асосий мақсад ҳам ишбилармон хотин-қизларга кенг шароитлар яратишдир. Жумладан, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Германиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва яна бир қанча давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Маҳорат дарслари” тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёлларга ўз фаолиятларини янада ривожлантиришига туртки бўлмоқда.

Теглар:#2017/35-36

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ош тузи нима учун йодланган бўлиши зарур?Иқтисод

Ош тузи нима учун йодланган бўлиши зарур?

Йод – инсон организмининг меъёрий фаолияти учун лозим бўлган элемент. У табиий равишда фақат маълум иқлим шароитида, кўпинча денгизга яқин минтақаларда ҳосил бўлади. Йод кам миқдор

06.07.2022850
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?Спорт

Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?

Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан

11.10.2022144
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250